Съездга делегатлар сайланди

27.08.2021, 10:45

Съездга делегатлар сайланди

Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун ЎзЛиДеП ҳудудий ташкилотларида ҳам тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган.

Шу кунларда партия ҳудудий кенгашларида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг шу йил 7 августдаги мажлиси қарорида партиянинг навбатдаги Съездига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар конференциялари ўтказилмоқда. Эътиборлиси, O‘zLiDePнинг фаоллари бўлажак Президент сайловини мамлакатимиз ҳаётида энг муҳим сиёсий жараён эканлигини инобатга олган ҳолда, ушбу тадбирларни уюшқоқлик билан юқори даражада ўтказишда фаоллик кўрсатмоқда.

Партия конференциялари иштирокчилари, авваламбор, электорат вакиллари ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари партия X Съездига делегатларни сайлаш масалаларини қизғин муҳокама этмоқда. O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ дастлаб, ҳудудларда бошланғич партия ташкилотларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтди.

Айни пайтда ўз сафида қарийб 1 млн.дан зиёд аъзоларни бирлаштирган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясида салкам 14 мингга яқин бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу таянч бўғинларининг барчасида бўлажак Президент сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда уларда туман (шаҳар) конференцияларига делегатлар сайлаш масалаларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилди. Қуйи бўғинларнинг йиғилишларидан сайланган делегатлар партия ҳудудий кенгашларидаги барча туман (шаҳар) ташкилотларининг конференцияларида иштирок этиб, барча туман ва шаҳар кенгашларида тадбирлар самарали ташкил этилди.

Масаланинг яна бир эътиборга молик жиҳати ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг VI мажлисида делегатлар тақсимоти ҳар 4000 минг нафар аъзодан бир нафар деб олинган. Жойларда бўлиб ўтган бошланғич партия ташкилотлари умумий йиғилишларда мазкур масала жуда кенг муҳокама қилинди. Хусусан, бундай катта сиёсий жараёнда делегатлар тақсимотини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг сонини кўпайтириш бўйича 100 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Шуларни инобатга олган ҳолда, партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси Сиёсий Кенгашга сайланадиган делегатлар сонини 250 нафардан 1000 нафарга етказишга қарор қилди. Шунда ҳар минг аъзодан бир нафар делегат сайланади.

2021 йил 26 август куни O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси ўтказилиб, унда барча туман Кенгашларидан 102 нафар делегатлар қатнашди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP X Съездига партия вилоят ташкилотидан делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилишда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ҳозирда Фарғона вилоятида 68 минг 875 нафар аъзоларни бирлаштирган 992 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Сиёсий жараёнларда пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини кенг аҳоли орасида кучлироқ тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб олинмоқда. Мазкур вазифаларни жойларда етказиш мақсадида барча қуйи бўғинларда дастлаб умумий йиғилишлар ўтказилди. Шундан сўнг қуйи бўғинлардан сайланган делегатлар туман (шаҳар) кенгашлари конференцияларида иштирок этиб, энг муносиблари вилоят конференциясига ташриф буюрди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар, кейинги беш йилда янги Ўзбекистонда “Давлат ҳам ислоҳотлар ҳам аввало инсонларга хизмат қилиши шарт!” деган хақиқий халқона сиёсат амалда ўз ижросини топганлиги, муҳими барча соҳалар мутлақо янгича ислоҳот ва ўзгаришлар билан қамраб олинганлигини таъкидладилар.

Ўз навбатида, Тадбиркорлар ва ишбирмонлар харакати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч эканлиги қайд этилди.

Партиянинг бутун мақсад истаги олижаноб ва танти халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқчида давом эттириш, юртимизни дунёнинг етакчи давлатлари сафидан ўрин олиши учун харакат қилиш, мана шу йўлда бутун халқимизни бирлаштиришдан иборат эканлиги эътироф этилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган Фарғона вилоят партия ташкилоти Конференциясидан партиянинг X Съездига делегатлар сайлаб олинди.

  • Кўрилди
    619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+