Олтинкўлликлар O’zLiDeP билан мустақиллик тўйига тўёна ҳозирладилар

27.08.2021, 15:40

Олтинкўлликлар O’zLiDeP билан мустақиллик тўйига тўёна ҳозирладилар

Олтинкўл маиший касб-ҳунар коллежида ҳукм сурган истиқлол шукуҳи O’zLiDeP хайрихоҳларининг байрамона кўтаринки кайфиятларига янада завқ улашгани рост. Партия вилоят ва Олтинкўл туман Кенгашлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги байрам тадбири чинакам тўйга айланиб кетди. Кечки салқин тушиши билан янграшни бошлаган куй-қўшиқлар спортчию истеъдод эгаларини, Давлат мукофоти соҳибларию туманнинг иқтидорли ёшларини, ва албатта олтинкўлликлар вакилларини – кенг оммани коллеж ҳовлисига жамлади.

Байрамда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, O’zLiDeP  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Сардорбек Марипов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бегали Қодиров, партия туман Кенгаши раиси Бегали Азимов ва депутатлар вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини ва бу ислоҳотлар ижрочиси сифатида O’zLiDeP етакчи кучга айланаётганини алоҳида таъкидладилар. Тинчликнинг беқиёс неъматлари, фаровон ва  осойишта  ҳаётимизнинг  қадр-қиммати  ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.

Оммавий тадбирга таниқли саъаткорлар, сўз усталарининг чиқишлари, иштирокчилар билан ўтказилган қизиқарли ўйинлар янада файз бағишлади.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+