O’zLiDeP Андижонда мустақиллик тўйини муносиб нишонлади

30.08.2021, 17:15

O’zLiDeP Андижонда мустақиллик тўйини муносиб нишонлади

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғининг ёзги амфитеатрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам дастури ташкил этилди.

Сўнгги йилларда янги тараққиёт босқичига юз тутаётган Ўзбекистоннинг юксалишида O’zLiDePнинг ҳам ўз муносиб ўрни бор. Тадбиркорлар, ишбилармон ва фермерлар манфаатининг ифодачиси сифатида майдонга чиққан партиямиз бугун жамиятнинг барча фаол қатламларини бир манзил – фаровонлик  ва тараққиёт мақсадлари йўлида бирлаштирувчи мустаҳкам сиёсий куч сифатида шаклланди. Айни мезонлар партия вилоят Кенгашининг истиқлол тўйи муносабати билан ўтказилган оммавий тадбирда намойиш этилган видеороликда яққол акс этди.

Андижон вилоят ҳокими, O’zLiDeP депутати, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда партия вилоят Кенгаши ташаббуси билан юксак савия ҳамда ўзгача файз билан ташкил этилган байрам дастурида сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, партия Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси масъули Сардорбек Марипов, O’zLiDeP фракциясининг андижонлик аъзолари ҳамда депутатлар эрк берган беназир туҳфалар хусусида тўлқинланиб гапирдилар. Уларнинг андижонликларга истиқлол табрикларида партиянинг эзгу мақсадларига ҳамоҳанглик уфуриб турди. Амфитеатр саҳнига, боғнинг бутун ҳовлисига ўрнатилган партия шиорлари муҳрланган пешлавҳалар байрамга ташриф буюрганларни O’zLiDePга ҳайрихоҳликка чақириб турди гўё.

Мустақиллик тўйининг концерт дастурида Райхон Ғаниева, Нилуфар Усмонова, Мансурхон Нурматов каби таниқли санъаткорларнинг жозибадор куй-қўшиқлари барчага чинакам байрам кайфиятини улашди.

O’zLiDeP Анджион вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    696
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+