Тошкент шаҳридаги «Нi-tech city» юқори технологияли халқаро инвестиция марказининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

11.03.2018, 13:46

Тошкент шаҳридаги «Нi-tech city» юқори технологияли халқаро инвестиция марказининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Қарорга асосан Тошкент шаҳрида замонавий янги комплекс — Ифтихор, Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли ва Сандиққўрғон кўчалари кесишган, шунингдек, «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ, «Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖ ва «Интерсервис» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий бирлашмаси давлат корхонасининг ер участкаларини ўз ичига олган ҳудудда «Нi-tech city» юқори технологияли халқаро инвестиция маркази қурилади.

Шу мақсадда «Нi-tech city» юқори технологияли халқаро инвестиция маркази ҳудудидаги объектлардан фойдаланиш ва янги объектларни қуриш бўйича давлат унитар корхонаси шаклида дирекция ташкил этилди.

Мазкур халқаро инвестиция марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш даврида белгиланган ҳудуд чегараси доирасида жойлашган ер участкаларига эгалик қилиш ҳамда улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқларини бериш тақиқланмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига:

  • бузиладиган турар жойлар, нотурар жой бино ва иншоотларни 2018 йил 1 апрель ҳолатига кўра бир ой муддатда хатловдан ўтказиш ҳамда бузиладиган ҳудудда яшайдиган оилалар рўйхатини тузиш;
  • мазкур ҳудудда яшайдиган ёки жойлашган жисмоний ва юридик шахсларга якка тартибда уй-жойлар ҳамда нотурар жой бино ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларини компенсация сифатида бериш вазифаси юкланди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1714
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+