Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади

20.04.2018, 16:09

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади.

Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. 

Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган.

Президентларнинг пойтахтимиздаги Махтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.

Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги “Улли ҳовли” ёдгорлиги, Хивадаги “Ичан қалъа” мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1973
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жиззах вилояти2018-04-20 17:08:47

Қушни давлатлар билан алоқани мустахкамлаш бу ҳар бир давлатнинг келажак истиқболини яхшилаш демакдир...


Нилуфар Джаббарова, O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-04-20 16:36:04

Хоразм вилоятининг қўшни Туркманистон билан чегарадош экалиги боис, вилоятимизда иккала давлатлар халқлари доимо ахил ва инок. Якин кунларда кутилаётган Давлатимиз раҳбари ва Туркманистон Президентининг воҳамизга ташрифидан Хоразмликлар калби кувончда. Насиб килса бу ташриф барча Хоразмликлар қалбида алоҳида кувончли кун сифатида мухрланиб колишига ишонаман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+