АҚШ Президенти матбуот котиби: Президентлар АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришади

10.05.2018, 15:51

АҚШ Президенти матбуот котиби: Президентлар АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15 — 17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади. 

Ўз навбатида, Оқ уй матбуот хизмати икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мазкур тарихий учрашувнинг беқиёс аҳамията ҳақида тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи".

Хусусан, АҚШ Президенти матбуот котиби Сара Сандерс Шавкат Мирзиёев Оқ уйга илк ташрифини амалга ошириши ҳақида айтиб ўтар экан, Президентлар умумий манфаатларга эришиш ҳамда пайдо бўладиган муаммоларга ечим топиш мақсадида ўз мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликда янги босқични бошлаб беришини таъкидлаган.

Шунингдек, Сара Сандерс музокараларда савдо, инвестиция, Афғонистонни ҳам инобатга олган ҳолда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилишига алоҳида тўхталган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Парда Носиров, O`zLiDeP Бахмал туман Кенгаши раиси2018-05-12 09:08:55

Икки давлат учрашуви оламшумул воқеа, давлатимиз учун яна бир равнақ, обрў, қўшимча имкониятлар. Жонажон юртимизнинг ривожланишидаги яна бир катта қадам. Ватанимизга кўз тегмасин.


Денов туман Кенгаши фаоли Сайёра Артиқова2018-05-11 11:07:17

Икки мамлакат ўртасидаги музокара барча сохаларда янгиланиш босқичи бўлади.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-11 11:05:48

Ушбу учрашув икки мамлакат учун манфаатли бўлади. Икки мамлакат барча соҳаларда айниқса минтақавий хавфсизлик масалаларини ижобий хал этади.


Olimjon Movlanov Abdiraupovich - Leiter des Zentrums der politischen Bildung von UzLiDeP Kashkadarya Gegiet2018-05-10 21:34:33

Der höchste offizielle Besuch des Präsidenten von Usbekistan Sh. Mirziyaev in den USA, Weissen Haus mit den amerikanischen Präsidenten D.J. Trump wird bestimmt sehr wichtige Begegnung für den beiden Ländern. Unseres Land ist zu dem neuen Niveau der Entwicklung aufgestiegen, und nun die weltweite politischen, wirtschaftlichen Experten bewerten die Prozesse der Transformation unseres Landes objektiv, d.h sehr positiv. Wir, die Mitarbeiter, die Befürworter der liberal- demokratischen Partei von Usbekistan neben unserem Präsidenten sollten in der Entwicklung unseres Landes den maximalen Beitrag leisten!


Olimjon Movlanov Abdiraupovich2018-05-10 20:53:10

Statement from the Press Secretary on the Visit of President Mirziyoyev of Uzbekistan. President Donald J. Trump will welcome President Shavkat Mirziyoyev of Uzbekistan for his historic first visit to the White House on May 16, 2018. President Trump and President Mirziyoyev will renew the United States–Uzbekistan bilateral strategic partnership, in order to pursue shared interests and address emerging challenges. They will also discuss Uzbekistan’s progress on implementing important reforms, enhancing trade and investment, and addressing the regional security situation, including developments in Afghanistan. On behalf of the council of UzLiDeP Kashkadarya Region i want to say, that we support of bilateral reation of two countries!!!


Тўлқин Ўрозов O`zlidep Қумқўрғон туман Кенгаши депутати2018-05-10 19:03:41

Айниқса Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши бизнинг иқтисодиётимизга ижобий таъсир этиши қувонарли ҳолат.


Давлатова Лола Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашидаги О’zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби2018-05-10 17:50:30

"Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши" деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар янги босқичларга олиб чиқади


Сарвархон Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-10 17:18:29

Юртбошимиз томонларидан олиб борилаётган сиёсат, юртимиз равнақига халқимиз фаровонлигига олиб келмоқда. Америка Қўшма Штатлари Президенти билан бўлиб ўтадиган учрашувлар ҳам икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустахкамлашга хизмат қилади.


O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Дилшод Турсунбоев 2018-05-10 17:16:47

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15 — 17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлиши такидлаб ўтилган бу учрашув албатта юртимизнинг иқтисодий салоҳияти янада ошишига имкониятлар яратади.


Асадулло Турдиев Термиз туман Кенгашининг ижрочи котиби 2018-05-10 16:56:05

Ушбу учрашувда икки йирик давлатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишларининг янги босқичи бошлаб беради. Натижада инвиститция кириб келади экспорт кўпайиб импорт камаяди .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+