Ўзбекистон Президенти АҚШга жўнаб кетди

15.05.2018, 09:51

Ўзбекистон Президенти АҚШга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. 

Вашингтонда давлатимиз раҳбари, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади. 

Расмий ташриф якуни бўйича икки мамлакат Президентлари "Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: янги стратегик шериклик даврининг бошланиши" деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

П.Ансатбаев O'zLiDeP ҚР Кенгаши бўлим мудири2018-05-15 21:01:59

Ўзбекистон – АҚШ стратегик ҳамкорлиги икки давлат учун ҳам фойдали имкониятлар эшигини очиб, давлатимизнинг ҳар бир соҳасида янада ривожланишлар юз беради деб ўйлайман.


Тнибеков Руслан КР Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 18:52:27

АҚШ дунёдаги энг иқтисодиёти мустаҳкам давлат ҳисобланади. Президентимизнинг АКШга расмий ташрифида нафакат хамкорлигимизни ифодаловчи шартномаларга имзо чекилиши, балки юртимизга катта-катта инвестициялар келишига умид киламиз.


Азамат Сафаров O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши2018-05-15 17:11:25

Президентимизнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида жуда катта ҳажмдаги келишувларга эришиш учун ҳужжатлар тайёрланганини ОАВлари келтирмоқда. Маълумки, АҚШ дунёдаги энг иқтисодиёти мустаҳкам давлат ҳисобланади. Бу давлатнинг хавфсизлик ва тинчлик борасида аҳамияти ҳам улкан. Ушбу ташриф дунё ҳамжамияти томонидан ижобий қарши олинмоқда.


Шарипова Дилбар Худайбергеновна КР Элликқалъа тумани Кенгаш аппарат рахбари2018-05-15 16:09:20

Расмий ташриф бўйича икки мамлакат орасидаги дустлик янада мустахкамланишига, дипломатик келишувлар,тажриба олмашишлар Узбекистоннинг ривожлнишига катта хисса кўшади.


Раджапова Алия Халқдепутатлари Элликқалъа туман Кенгаши 28 сон "Қирқжой"сайлов округи депутати2018-05-15 16:00:04

ХАЛҚЛАР АРО ТИНЧЛИК ВА ДЎСТЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАХКАМЛАНИБ БОРАВЕРСИН! ЮРТБОШИМИЗ ОМАН БЎЛСИН.


Ы.Алланиязова2018-05-15 15:53:18

Президентимизнинг АКШга расмий ташрифида нафакат хамкорлигимизни ифодаловчи шартномаларга имзо чекилиши,балки юртимизга катта-катта инвестициялар келишини умид киламиз.


Диниева Гулистон Курбанбаевна КР Элликқалъа тумани2018-05-15 15:50:24

Президентимизнинг АҚШга расмий ташрифи давомида икки давлат ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантиради,Ўзбекистоннинг бутун жахон рейтингида юқори тутган ўрнини яна бир бор исботлайди.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими Зиёда Қодирова 2018-05-15 15:28:31

Президентимизнинг АҚШга расмий ташрифи давомида икки давлат ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантиришга оид дипломатик келишувлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида юртиимзни халқаро майдонда юқори натижаларга эришаётгани исботидир.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-05-15 15:18:56

Расмий ташриф якуни бўйича икки мамлакат орасидаги дустлик янада мустахкамланишига, дипломатик келишувлар,тажриба олмашишлар уз самарасини берари сузсиз. Узбекистоннинг ривожланган давлатлар каторидаги урни иктисодиетимизнинг баркарорлигидан.


Чилонзор туман Кенгаши Мухримов Абдунаби 2018-05-15 15:14:54

Авғонистон масаласига ечим топилса,минтақамизда тинчлик ўрнатилар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+