Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

17.05.2018, 09:25

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, вазирлик ва компаниялар раҳбарлари, бизнес ва илмий доиралар вакиллари иштирок этди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Президент Дональд Трамп билан мулоқоти ўзаро ишонч ва ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш руҳида ўтганини алоҳида таъкидлади.

“Биз бу тарихий ташрифни кейинги  икки йил мобайнида мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланиб бораётган Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг мантиқий давоми, деб биламиз. Гарчи мамлакатларимиз географик нуқтаи назардан бир-биридан олисда жойлашган бўлса-да, меҳнатсеварлик, бағрикенглик ва ватанпарварлик каби қадриятлар халқларимизни бирлаштириб туради” деди давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгаяётгани таъкидланди. Куни кеча икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзолангани юқори баҳоланди. 

Учрашувда давлатимиз раҳбари Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиб, бутун дунёда кенг тарғиб этаётган Фредерик Старр ва барча америкалик олимларга ташаккур изҳор этди. 

Тадбирда яна бир эътиборли воқеа бўлди: кўп йиллик самарали ижоди, ўзбек мақом санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Ашерович Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилгани эълон қилинди. Изро Малаков юксак эътибори ва қадрдон ўзбек халқининг унвони учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Санъат Исматов2018-05-17 17:22:12

Как и во всех СМИ утверждают, это событие действительно останется в истории. В США видят Узбекистан одним из сильнейших государств в ЦА, потенциал которого будет удивлять всех стран мира в ближайшем будущем. Нашим президентом было проделано огромный объем работы для страхования рисков инвесторов и создания благополучного климата инвестиции для иностранных компаний. Мы наблюдаем за визитом и видим что, взор всего мира направлен в Вашингтон. Шавкат Мирзиёев за краткое время смог развить многие направлении экономики и достижении его трудов сейчас мы видим воочию.


Ш.Рашидов туман Кенгаши делутати Ш.Бадалов Жиззах вилояти2018-05-17 17:04:47

Давлатимиз рахбарининг АҚШ га расмий ташрифи давомида имзоланган шартномалар юртимиз иқтисодиёти ривожланишида улкан хисса қўшиши билан бир қаторда Хукуматимизнинг дунё миқёсидаги рейтинги кескин даражада ривожланаётганини яққол намоёндасидир.


Хасанов Жамолидин Джуракулович УзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири2018-05-17 15:06:58

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий, ижтимоий ва инвестициявий ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги ижобий ўзгаришларга олиб келади. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида4,8 миллиард долларлик имзоланган янги шартномалар юқори натижаларни беради албатта.


Қарши тумани Турсунов Дилшод2018-05-17 14:41:43

Ўзбекистон – АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик нафақат иқтисодий ва инвестициявий шартномалар балки ёшларимизни билимларини юксалтиришга кенг имкониятлар яратилди. Бундан ташқари тадбирда мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилгани ҳамда у кишини Шаҳрисабзда яшаб кетганлиги биз Қашқадарёликларни ғурурлантирди.


Ахмат Некбаев, тадбиркор2018-05-17 13:52:39

АҚШнинг Ўзбекистон мамлакатимизга бўлган ҳурмати Президентимизнинг ОҚ уйдаги Д.Трамп билан илк учрашувида яққол кўзга ташланиб турди. Мамлакатларимиз ўртасида имзоланган қатор ҳужжатлар, эришилган келишувлар иқтисодий ва ижтимоий тараққиётимизда ўзининг улкан ҳиссасини қўшади.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-17 13:47:11

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстлик ва хамкорлик доимо барқарор бўлишига ишонамиз. Мухтарам Юртбошимизнинг ушбу тарихий ташрифи бутун ўзбек халқини ғурулантирди.


Умид Рахимов "Заргарлар" БПТ раиси2018-05-17 13:36:29

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгайганини эшитиб жуда қувондик, икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзолангани Ўзбекистон ҳалқи учун жуда катта имконият. Ўзбекистон ва АҚШ юртбошиларимиз хамиша соғ бўлсинлар.


Сергели тумани Мадартов Урол Кучимович2018-05-17 13:35:25

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Президент Дональд Трамп билан мулоқоти ўзаро ишонч ва ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш руҳида ўтганини алоҳида таъкидлаб ўтди.


O`zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари.М. Абдиримов2018-05-17 13:26:37

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда имзоланган янги шартномалар иқтисодиётимизнинг янада ривожлантириш учун химат қилади.


Арслонбек Усманов, Жиззах вилояти 2018-05-17 13:00:04

Давлатимиз рахбарининг АҚШ га расмий ташрифи давомида имзоланган шартномалар юртимиз иқтисодиёти ривожланишида улкан хисса қўшади. Мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Ашерович Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилгани давлатимиз учун хизмат қилган инсонларга кўрсатилган юксак эътибордан далолат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+