GM Uzbekistan Matiz автомбилларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
31.05.2018, 13:41
2018 йилнинг июль ойидан эътиборан «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида «Matiz» русумли автомобилларни йиғиш якунланади. Ушбу карор моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ хамда ушбу автомобильнинг техник эскирганлигини инобатган олган холда қабул қилинди. Бу ҳақда «GM Uzbekistan» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.
“GM Uzbekistan” истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини бажарилишини ва автомобилларни тузилган шартномалар бўйича ўз вақтида ва тўлалигича етказиб берилишини алохида таъкидлайди.
Эслатиб утамиз, Matiz автомобили Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган тўртинчи модель бўлиб, 2001 йил август ойидан йиғила бошланган. 2004 йил декабрь ойида двигатель хажми 1 л бўлган “Matiz Best” хамда автоматик узатма қутили модификациялари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
Matiz автомобиллари кичик хажмли автомобиллар синфига тегишли бўлиб, ушбу синфдаги автомбилларга бўлган эхтиёж “Spark” автомобилларини ишлаб чиқариш хажмларини кенгайтириш орқали қопланади.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Билдирилган фикрлар
Фарход2018-06-02 15:52:59
Спаркни Матизнинг бахосидан сотишса яхши буларди. Машина оламан деб пул йигасан,енди етдим деганда кимматлаб кетади.
Sarvar2018-06-01 23:23:22
Ammo o‘rta xol oilalar xam mashina minish kerak deb o‘ylayman. Narxini arzonroq qilib sotuvdan olmaslik kerak juda ko‘plab fuqarolar 70 yillardagi mashinalarni xam minib yurishibdi ulardan ko‘ra matiz ming marta ustunroq deb o‘ylayman.
Усмонов Сардор Ромитан тумани2018-05-31 16:27:07
Матиз кўпайиб кетдида ўзиям. Тўғри қарор ўйлаймиз.
Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-31 16:05:24
“Spark” автомобилларини ишлаб чиқариш хажмларини кенгайтириш яхши натижа бўлади
Санжар Бакаев2018-05-31 15:40:32
Матиз необходимо заменить другим вариантом малолитражки. Машина такого типа хорошо продаются среди населения (семей) со средним доходом. Если имеется возможность, то было бы неплохо рассмотреть последние версии малолитражек южнокорейского производства.
Yangibozor tuman kengashi Sh.Davletov2018-05-31 15:02:53
Model haqiqatda eskirgan Spark avtomabillarining ishlab chiqarilishi köpayishi yaxshi holat.
М.Улуғбек - "УзАвиаТранс" МЧЖ - БПТ2018-05-31 14:22:18
GM Uzbekistan ни ҳам ривожланиш вақти келди, шу кунга қадар бир қанча янги замонавий маделларни ишлаб чиқариш керак эди.
Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-31 14:14:18
Моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегия юртимизни автомобиль соҳаси бўйича янада ривожланишига олиб келади.