Президент Қибрай туманидаги янги аэропорт қурилишини бориб кўрди (ВИДЕО, ФОТО)

01.06.2018, 11:51

Президент Қибрай туманидаги янги аэропорт қурилишини бориб кўрди (ВИДЕО, ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Қибрай туманидаги аэродромда амалга оширилаётган ишларни бориб кўрди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 июндаги қарори асосида бу ерда 2018-2020 йилларда бизнес авиацияси учун замонавий аэропорт қурилиши белгиланган. Лойиҳани икки босқичда амалга ошириш – биринчи босқичда 4 километрлик учиш-қўниш йўлаги ва соатига 250 йўловчини ўтказиш имкониятига эга терминал барпо этиш, иккинчи босқичда қўшимча инфратузилма объектлари, меҳмонхона мажмуаси қуриш режалаштирилган. 

Аэропортда энг катта юк ташувчи самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилади. Бу мамлакатимиз транспорт ва транзит салоҳиятини янада ошириб, ташқи савдо ривожига катта ҳисса қўшади. 

Ҳозирги кунда бу ерда лойиҳалаштириш ва умумий қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Эски учиш-қўниш йўлаги бутунлай олиб ташланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур ишларни кўздан кечирди. Аэропортда бунёд этиладиган объектлар лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Хорижий делегацияларни кутиб олиш биноси миллий маданиятимизни, бағрикенглигимизни кўрсатиб турсин. Самолётдан тушган одамнинг кайфиятини кўтарадиган, меҳмонларга ва ишбилармонларга ҳар томонлама маъқул келадиган бўлсин, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари қурилишда иссиқ ранглардан кўпроқ фойдаланиш, аэропорт ҳудудини кўкаламзорлаштириш, дренаж тизимини оқилона йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

ВИДЕО:

ФОТО:

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1850
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қурбонова Зебинисо 2018-06-01 18:17:37

Президентимиз ташаббуси билан Республикамизда бу аэропортнинг қурилиши мамлакатимизни янада ривожланишига жуда катта хисса қўшади.


М.Умаров O'zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-01 17:41:41

Бундай замонавий биноларнинг қурилиши мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб улуш қўшади,туризм ривожланади


Сурхондарё вилоят Кенгаши Тадбиркорлар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Абдулллаев Турсунали2018-06-01 16:23:19

Бу мамлакатимиз транспорт ва транзит салоҳиятини янада ошириб, ташқи савдо ривожига катта ҳисса қўшишига ишонаман.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-06-01 16:22:15

Темир йўл ва аэропорт мамлакат иқтисодиётининг қон томирларидир. Қибрай туманидаги янги аэропорт қурилиши энг катта юк ташувчи самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилади. Бу мамлакатимиз транспорт ва транзит салоҳиятини янада ошириб, ташқи савдо ривожига катта ҳисса қўшади. Айниқса, иқтисодиётимизнинг ривожланишига катта имкониятлар яратиб беради. Хорижий давлатлар билан савдо-сотиқ ишларини олиб боришда қулайликлар бўлишига хизмат қилади.


УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Термиз шахар Кегаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-06-01 15:59:02

Tашқи савдо ривожига катта ҳисса қўшади хамда юртимизнинг молиявий салохияти янада ошади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 15:43:21

Аэропортда энг катта юк ташувчи самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилади. Бу мамлакатимиз транспорт ва транзит салоҳиятини янада ошириб, ташқи савдо ривожига катта ҳисса қўшишига биз албатта ишонамиз


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-06-01 15:03:32

Аэропортда хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилиши мамлакатимиз транспорт ва транзит салоҳиятини янада ошириб, ташқи савдо ривожига катта ҳисса қўшиши таҳсинга сазовор.


О.Чутбаев O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 2018-06-01 14:50:46

Бу Аэропорт мамлакатимиз транспорт ва транзит салоҳиятини янада ошириб, ташқи савдо ривожига катта ҳисса қўшади.


О.Қаландарова O’zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-06-01 14:32:14

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Республикамизда бу аэропортнинг қурилиши мамлакатимизни янада ривожланишига жуда катта хисса қўшади.


Нормўминов Шухрат Бойсун туман Кенгаши депутати2018-06-01 13:49:04

Янги аэропортни Президентимиз кўрсатмалари асосида бунёд этилиши, маданиятимизни, миллийлигимизни кўрсатиб, туризмни ривожлантиришга яна бир бор хисса қўшади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+