Шавкат Мирзиёев: Бу ердаги одамларнинг ҳам бола-чақаси, эртанги кундан умидлари бор (ФОТО)

29.06.2018, 11:32

Шавкат Мирзиёев: Бу ердаги одамларнинг ҳам бола-чақаси, эртанги кундан умидлари бор (ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташриф буюриб, “Иброҳим ота” маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ушбу маҳаллада 19 та икки қаватли ва 4 та тўрт қаватли уй жойлашган. Улар 1960-йилларда қурилган бўлиб, бугунги кунда таъмирталаб бўлиб қолган. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳам эскирган.

Шу каби маҳаллалар қиёфасини янгилаш мақсадида куни кеча “Обод маҳалла” дастури қабул қилинди. “Иброҳим ота” маҳалласи ҳам мазкур дастурга киритилган. Унга мувофиқ, барча кўп қаватли уйлар, кўча ва йўлаклар таъмирланиб, ҳудуд ободонлаштирилмоқда. 7 та икки қаватли арзон уй-жой, замонавий мактабгача таълим муассасаси қурилмоқда.

Шунингдек, намунавий лойиҳа асосида маҳалла гузари, коммунал тўловлар шохобчаси, болалар ва спорт майдончалари барпо этилиши режалаштирилган.

Президентимиз уйма-уй юриб, ҳар бир оиланинг талаб-истакларини ўрганиш, муаммоси бўлса ёрдам бериш, тадбиркорларни жалб этиб, ишчи жойлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу ердаги одамларнинг ҳам бола-чақаси, эртанги кундан умидлари бор. Мамлакатимиздаги ўзгаришларни, қабул қилинаётган дастурлар натижасини одамлар ўз уйида сезиши керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари мазкур маҳалла фаоллари ва аҳоли билан суҳбатлашди. Аҳолини иш билан таъминлаш, шаҳару қишлоқларни обод қилиш, мактабгача таълим ва мактаб таълимини ривожлантириш, ёшларни етук инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ислоҳотлар моҳияти ҳақида мулоқот бўлди. «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва «Ёшлар - келажагимиз» дастурлари аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларни қўллаб-қувватлашга замин бўлиши таъкидланди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-29 12:37:52

Республикамизда эскириб қолган биноларни янгилаш орқали кўчаларни ободонлаштириш янги бинолар куриш орқали кундан кун чиройли бўлиб бормоқда. Юртимизга кўз тегмасин.


Навоий Давлат Педагогика инситути Тожиева Лутфия2018-06-29 12:36:48

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар ва янгиланишларнинг амалий натижасини фақат марказий шаҳарлар аҳолиси ёки бошқа тор доира вакилларигина емас, балки бутун халқ юракдан ҳис қилмоқда, сабаби бу ислоҳотлар самарасидан Республиканинг ҳеч бир худуди четда қолаётгани йўқ. "Ислоҳот - ислоҳот учун емас аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун" шиори остида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар учун юрбошимиздан миннатдормиз.


Мухримов А А Чилонзор туман Кенгаши2018-06-29 12:30:00

Юртимиз обод бўлаверсин.Президентимизга ва хаммамизга куч кувват тилайман.


Санжар Юсупов2018-06-29 12:17:02

Кундан кунга пойтахтимиз кўрки тубдан ўзгариб, обод ва гўзал шаҳарга айланиб бормоқда. Буни озод халқнинг обод мамлакатда яшашини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яна бир ёрқин ифодаси десам, муболаға бўлмайди. Президентимиз раҳнамолигида пойтахтимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари туфайли у гўзал қиёфа касб этмоқда. Ўзбекистон пойтахти бугунги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий ва маънавий салоҳияти, халқимизнинг меҳмондўстлиги ҳамда бағрикенглиги, яратувчанлик кучи ва меҳнатсеварлигининг ёрқин рамзи бўлиб қолди.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-06-29 12:05:46

Президентимизнинг Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташрифи бу кутлуг маконга янахам файз барака киритади. Бу сузсиз. Давлатимиз рахбарининг хар бир махаллага булган ташрифидан сунг катта узгаришларни янгиланишларни куриб кузимиз кувонади. Кун санаб гуллаб яншаетган юримиз жамолига куз тегмасин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+