Ўзбекистонга кириш учун электрон виза: у қандай ишлайди

10.07.2018, 12:52

Ўзбекистонга кириш учун электрон виза: у қандай ишлайди

2018 йил 15 июлдан бошлаб хорижий фуқаролар «Е-VISA.UZ» тизими ёрдамида Ўзбекистонга кириш визасини олишлари мумкин бўлади. Norma.uz ушбу тартиб-таомил тафсилотларини шарҳлади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 4.07.2018 йилдаги ПҚ–3836-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг электрон кириш визаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг хабарига кўра, Е-VISA.UZ тизими тест режимида ишлай бошлади.

Е-VISA.UZ порталининг ахборот ресурслари ўзбек, инглиз, рус ва бошқа тилларда ишлайди, унинг функционали эса мурожаатнинг ҳолати ва мурожаатга бериладиган ноёб идентификация рақами асосида берилган электрон виза тўғрисида ахборот тақдим этилишини таъминлайди.

Электрон виза олиш ва ундан фойдаланиш тартиб-таомилининг барча босқичлари жадвалда тавсифланган.

Е-виза олиш учун мурожаатни шакллантириш

Е-визани расмийлаштириш ва бериш учун тўланадиган ҳақ

Буюртманомани кўриб чиқиш натижалари

Е-визани бериш ва унинг амал қилиш муддати

Ижобий

Рад этиш

Портал орқали индивидуал ёки гуруҳ (5 нафар ва ундан ортиқ вояга етган хорижий фуқаролар) тартибида амалга оширилади.

 

Гуруҳ визаси индивидуал виза учун бўлган тартибдагидек расмийлаштирилади, виза турини танлаш бундан мустасно.

 

Ўзбекистонга сафар қилиш мўлжалланаётган санадан камида 3 иш куни аввал мурожаат қилинади.

 

 

Ариза берувчи электрон манзил (e-mail) ёки бошқа идентификаторлар (уяли алоқа телефони рақами, ижтимоий тармоқлардаги аккаунт) орқали  авторизация қилиниши мумкин.

 

Мурожаат қилганда муайян шаклдаги шахсий маълумотлар киритилади.

 

 

Электрон визани расмийлаштириш ва бериш сўралган мурожаатни кўриб чиқиш муддати мурожаат қилинган кун ҳисобга олинмаганда 2 иш кунини ташкил этади. 

 

Тақдим этилган ахборотга олдиндан ишлов бериб, портал маълумотлар олинганини тасдиқлаганидан кейин хорижий фуқаро электрон визани расмийлаштириш ва бериш учун ҳақ тўлаш мумкинлиги ҳақида хабардор қилинади.

Портал билан интеграцияланган халқаро тўлов тизимлари орқали электрон тарзда амалга оширилади. Бунда ариза берувчи халқаро банк картасининг эгаси бўлиши шарт эмас.

 

Ўзбекистон билан тузилган халқаро битимларга мувофиқ хорижий фуқаро Ўзбекистонга визасиз келиш ҳуқуқига эга бўлса, портал ҳақ тўланадиган пайтгача мурожаатни кўриб чиқиш жараёнини тўхтатади ва ариза берувчи виза расмийлаштириш зарурати йўқлиги ҳақида хабардор қилинади.

 

Ҳақ тўлангандан кейин хорижий фуқаронинг электрон почта манзилига унинг мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида мурожаатнинг идентификация рақами кўрсатилган билдиришнома юборилади.

 

Электрон визани расмийлаштириш учун такроран мурожаат қилинганда яна давлат божи суммаси тўланади.

Бу ҳолда ариза берувчининг электрон манзилига белгиланган шаклдаги электрон кириш визаси юборилади.

Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган ҳолларда рад жавоби берилиши мумкин. Бундан ташқари, йўл ҳужжатида ва электрон визада кўрсатилган ахборотнинг бир-бирига номувофиқлиги  аниқланганда ёки уни расмийлаштиришда  йўл-йўриқ кўрсатадиган ёхуд бошқа маълумотларда хатога йўл қўйилганда хорижий фуқаронинг Ўзбекистонга кириши рад этилади. 

Ариза берувчининг электрон почта манзилига тегишли билдиришнома жўнатилади.

Давлат божи суммаси қайтарилмайди.

 

 

Электрон виза ҳақиқий йўл ҳужжати (паспорт) асосида берилади. Йўл ҳужжати (паспорт) алмаштирилганда электрон визани такроран олиш зарур бўлади. 

 

Хорижий фуқарога электрон виза Ўзбекистон ҳудудида 30 кунгача бўлиш муддатига бир марта кириш учун берилади. 

 

Берилган электрон виза берилган пайтдан бошлаб 90 кун давомида амал қилади.

 

Хорижий фуқаро республика ҳудудига кирган пайтда визанинг амал қилиш муддати 30 кундан кам бўлса, хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш муддати электрон визанинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. 

 

Электрон виза уни расмийлаштирган хорижий фуқаронинг йўл ҳужжатига (паспортига) ёпиштирилмайди.

 

Расмийлаштирилган электрон виза ва унинг амал қилиш муддати ҳаққонийлиги порталнинг консультатив сервислари ёрдамида текширилиши мумкин. Электрон визанинг амал қилиш муддати тугаганда электрон мурожаатнинг ҳолати тўғрисидаги барча маълумотлар порталнинг ахборот ресурсларидан чиқариб ташланади.

 

Хорижий фуқаро Ўзбекистон Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ўтаётганда ўз номига расмийлаштирилган ҳақиқий электрон визани қоғоз ёки электрон кўринишда тақдим этади.

 

  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.07.2018 йилдан кучга кирди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+