Кам таъминланган оилалар қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олаётганда бошланғич бадаллари тўлаб берилади
02.08.2018, 14:06
Қарор лойиҳасида Президентнинг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ–2639-сон ва 2017 йил 2 мартдаги ПҚ–2812-сон қарорлари билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури (бундан кейин – Дастур) доирасида 2019 йилдан бошлаб кам таъминланган оилаларга уй-жойлар ажратиш таклиф этилган. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
Бунинг учун намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган икки, уч қаватли кўп квартирали уйлар ҳамда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли уйлар сирасига кирадиган арзон уй-жойларни ажратиш режалаштирилмоқда.
Кам таъминланган оилалар учун арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликларининг республика бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар – бошланғич бадалларни тўлаш учун;
- имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити ажратиш шарти билан тижорат банкларининг маблағлари.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қуйидагиларни амалга оширишлари зарур:
- айрим оилаларнинг аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирларига боқимондалик муносабатида бўлиши далилларини бартараф этишга алоҳида эътибор берган ҳолда кам таъминланган оилалар рўйхатининг ижтимоий адолат тамойилларига таяниб шакллантирилишини таъминлаш;
- 2019 йилдан бошлаб ҳар йили Дастур доирасида кам таъминланган оилаларга арзон уй-жойлар ажратилишини назарда тутиш;
- 2019 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда маҳаллий бюджетларда кам таъминланган оилалар учун арзон уй-жойлар қуриш ва бошланғич бадалларни тўлаш учун маблағларни назарда тутиш.
Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда икки ой муддатда кам таъминланган оилаларни танлаб олиш, уларга арзон уй-жойлар тақдим этиш ва арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаши шарт.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Билдирилган фикрлар
Илхом 2018-08-04 17:06:56
Ассалому алайкум айтингларчи шу арзон уй жойлари бошлангич нархи канча