Энди тадбиркорларга ер участкаси 50 йилгача ижарага берилади

03.08.2018, 10:07

Энди тадбиркорларга ер участкаси 50 йилгача ижарага берилади

2018 йил 1 октябрдан инвестициявий фаолиятни амалга ошириш учун ер участкаларини ажратишнинг янги механизмлари жорий этилади. Эндиликда тадбиркорларга ер участкаси 50 йилгача ижарага берилади.

Меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, йўл инфратузилмасини яратиш учун ер участкалари аукцион орқали сотилади ва шундан сўнг эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилади.

“Маҳаллий ҳокимликларига инвесторлар билан 10 млн. АҚШ долларигача бўлган инвестиция лойиҳалари бўйича шартномалар тузиш ваколати ҳам берилди. Бу ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш имконини беради”, дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Адҳам Турдиев.

Мазкур янги тартиблар давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан мустаҳкамлаб қўйилди, дея хабар қилди "Халқ сўзи online".

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1750
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Agzamov Sherali Bohodirovich2018-08-07 18:43:16

Judaham zor ish bolibdi ming ming rahmatlar aytamiz prizidentimiz omon bolsinlar doim sog yuring deb qolamiz ajoib endi mehnat qilamiz


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-08-05 11:03:54

Тадбиркорларга ер участкаси 50 йилгача ижарага берилиши жуда қувонарли ҳолат, бундан биз жуда мамнунмиз. Ушбу янги тартиблар давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан мустаҳкамлаб қўйилгани жуда яхши. Лекин бу механизм давомли, доимий ишлаши учун бу тизим устидан қатъий жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозим деб ҳисоблаймиз.


Саломов Рустам Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати 2018-08-03 16:03:27

Юртбошимиз Шавкат Миромонович томонларидан биз каби тадбиркорларга мана шундай имкониятлар эшиклари камида 10- 15 йил олдин бўлганда эди умуман бошқача бўларди албатта. Ёш тадбиркорлар учун улкан имкониятлар эшигидир. Хурматли партиямизнинг электорати аъзолари бўлмиш тадбиркорлар бундай узоқни кўзланган имкониятлардан унумли ва самарали фойдаланайлик. Ватанимизни ривожланган давлатлар қаторидан жой олишида хизмат қилайлик.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани ижрочи котиб 2018-08-03 15:45:22

Эндиликда тадбиркорларга ер участкаси 50 йилгача ижарага берилиши бу катта имконият ку, рахмат давлатимиз рахбарларига. Мана энди ерни куркмасдан олиб фойдаланиш мумкин.


Сарвиноз Холматова Навоий вилояти Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-08-03 15:14:42

Мухтарам Президентимиз томонидан якка тартибдаги тадбиркорларга берилаётган бундай имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз тадбиркорлик фаолиятларини кенгайтириб, янги бўш иш ўринларини яратсалар ватанимиз ривожи йўлида катта ҳисса қўшган бўладилар.


Чулиева Мархабо. Самарқанд вилоят Кенгаши2018-08-03 12:34:56

2018 йил 1 октябрдан инвестициявий фаолиятни амалга ошириш учун тадбиркорларга ер участкаси 50 йилгача ижарага берилиши, жумладан меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, йўл инфратузилмасини яратиш учун ер участкалари аукцион орқали сотилиши ҳамда эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилиши бу тадбиркорлар учун жуда қўлай ва ҳар томонлама фойдали бўлиб, Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилашга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+