Россия Федерацияси Президенти Тошкентга келди

19.10.2018, 06:10

Россия Федерацияси Президенти Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди. Президентлар шу ерда қисқа суҳбат ўтказди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 октябрь кунига белгиланган.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

Ташриф якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, йигирмата ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи компаниялари ҳамда саноат корхоналари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

  • Кўрилди
    1419
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-19 08:59:41

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи бу халкимизга катта хурмат ва мартоба. Экки давлат орасидаги дустлик ришталари янада мустахкамланади деб умид киламиз. Халкимиз тинчлигини ва фарованлигини таъминлашга каратилган куплаган хужжатлар белгиланади ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-10-19 08:37:29

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келиши бу икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо иқтисодий, маданий-гуманитар сохаларда икки томонлама алоқалар ривожланиб бораётганлигидан далолатдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+