Афғонистон Президенти 2017 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрига келади

02.12.2017, 11:59

Афғонистон Президенти 2017 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрига келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2017 йил 4 декабрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади. 

Олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш, асосий халқаро муаммолар ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. 

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан-таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, тижорат шартномалари имзоланиши кутилмоқда. 

Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан, шунингдек, Бухоро шаҳрини зиёрат қилиш ҳам ўрин олган. Олий мартабали меҳмон Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда улар ҳузурида маъруза қилади. 

uza.uz
  • Кўрилди
    1533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shohida2020-05-16 09:05:45

Давлатимиз раҳбари нафақат тадбиркорларни балки бутун Ўзбекистон халкини ёлғиз қўймайдилар. Мен шу Юрт фарзанди эканимдан фаҳрланаман. Президентимиз борига шукур Илоҳим умрлари узоқ бўлсин кўзлаган мақсадларига эришиб юрсинлар. Биз сиз билан қалбан биргамиз тадбиркорлар хам сизни синовли кундарда ёлгиз қўймайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+