Корхоналар ташкил этилмоқда, энди сифатга эътибор бериш керак (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)
16.05.2019, 17:19
Президент Шавкат Мирзиёев Қўрғонтепа туманидаги «Khantex Group» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди.
Андижон вилоятига ўтган йили май ойидаги ташриф чоғида жамият томонидан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим этилган эди. Бугунга келиб бу режалар тўла амалга оширилди. Улкан йигирув цехи биноси қурилиб, Швейцариянинг «Ритер» компаниясидан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Ҳудудда яшовчи 400 нафарга яқин аҳоли доимий иш жойига эга бўлди.
Бу ҳали дастлабки ишлар. Кейинги босқичларда мато тўқиш, уни бўяш, тайёр кийим-кечаклар ва сочиқлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 58 миллион евро бўлиб, корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йилига 9 минг тоннадан зиёд ип-калава, қарийб 6 миллион погона метр газлама, 10 миллион донадан ортиқ тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 1500 та иш ўрни яратилади. Экспорт ҳажмини 40 миллион долларга етказиш мўлжалланган.
Шунингдек, кластер негизида 2 минг тонна ёғ, 7,5 минг тонна шрот, 5,4 минг тонна шелуха ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий ёғ-экстракция заводи ҳамда чорва комплекси ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Агротехника ишлари учун «John Deere» ва «Case» компанияларининг 13 турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси келтирилган.
Давлатимиз раҳбари кластернинг йигирув цехини кириб кўрди.
- Шу пайтгача жойларда турли корхоналарни ташкил этиш бўйича ишладик. Энди сифатга эътибор бериш, даромадини ошириш учун шароит яратиш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда Андижон вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик ва томорқачилик орқали аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган режалар, Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президентимиз лойиҳаларни маъқуллаб, улар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Марказий Осиё иқтисодиёти – глобал аҳамиятга молик ўзаро боғлиқлик маркази
27.11.2023, 09:21
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
Билдирилган фикрлар
Сарвиноз Холматова Шавкат қизи (Ижрочи котиб)2019-05-17 11:58:29
Президентимизнинг ҳар йил ҳар бир вилоятларга ташрифларида чоғида жуда катта ўзгаришлар катта қамровли лойиҳалар бўлса тадбиркорликни ривожланишида хизмат қиладиган ободонлаштириш ишлари ҳамда ҳалқ фаровонлиги учун катта эътиборлари десам адашмаган бўламан. Бундай улкан эътиборлари замирида ҳалқни рози қилиш ва тадбиркорликни ривожланиши учун хизмат килибгина қолмай ватанга муҳаббат ҳиссини туйишдир.