Шавкат Мирзиёев ШҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди (+фото)
14.06.2019, 14:27
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан бирга кузатувчи мақомидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида минтақага доир долзарб масалаларга эътибор қаратиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирди. Жаҳон бозорида рақобат кескинлашиб, экологик ва демографик мувозанатсизлик юзага келаётгани, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчилик хавфи сақланиб қолаётганини қайд этди.
- Бугун хавфсизликни таъминлаш бўйича мувофиқлашган сиёсат юритиш, мамлакатларимизнинг барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар шакллантириш муҳим, - деди давлатимиз раҳбари.
Марказий Осиёдаги барқарорлик ва очиқлик кенг ҳамкорлик ҳамда муҳим минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар яратаётгани таъкидланди. "Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўли қурилиши шундай муҳим лойиҳалардан бири бўлиб, савдо алоқалари ва инвестиция оқимига кучли туртки беради.
Минтақавий хавфсизлик масаласига эътибор қаратар экан, Президентимиз бу кўп жиҳатдан Афғонистондаги вазиятга боғлиқ эканини қайд этди. Ушбу саммит доирасида «ШҲТ - Афғонистон» мулоқот гуруҳининг «йўл харитаси» қабул қилиниши, ушбу мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликка фаол жалб этилиши муҳимлигини таъкидлади.
«Ақлли» қишлоқ хўжалиги ва агроинновацияларни татбиқ этиш соҳасига доир концепция ишлаб чиқиш, ресурс тежайдиган ва экологик тоза технологияларни кенг жорий этиш мақсадида ШҲТнинг «яшил белбоғи» дастурини қабул қилиш таклифи билдирилди.
Шавкат Мирзиёев халқларимизнинг тарихий-маданий мероси тарғиботини кучайтириш, туризм салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш муҳимлигини таъкидлар экан, ҳар йили аъзо мамлакатлар шаҳарларидан бирини ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди.
Давлатимиз раҳбари ШҲТ доирасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, яшил технологияларни жорий этиш, ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир таклифлар билдирди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Марказий Осиё иқтисодиёти – глобал аҳамиятга молик ўзаро боғлиқлик маркази
27.11.2023, 09:21
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
Фикрингизни қолдиринг