Мамлакатлар тарихида бирор бир давлат учун бутун йил номини бағишлаш камдан-кам учрайди

25.04.2019, 12:21

Расул Кушербаев
Расул Кушербаев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ушбу саъй-ҳаракатларнинг ўзиёқ икки халқ ва давлатнинг бир-бирига бўлган чексиз ҳурмати, яқинлиги белгисидир.
 
Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатлари янги босқичга кўтарилаётганини бугун бутун дунё кўриб турибди. Халқларимиз эса, буни ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қилиб яшамоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, ўзбек ва қозоқ халқларининг ўтмиши, илдизи бир, неча асрлардирки, бир-бирига жондош ва қардош биродарлардек яшаб келишган, яхши ёмон кунларида елкама-елка туриб, бирга бўлишган. Яқин қариндошлик сифатлари қуда-андачилик, ошна-оғайнилик, ака-укалик каби ришталари билан боғланган.
 
Ўзбек-қозоқ халқларини нафақат давлат чегаралари, балки, азалий дўстлик ва биродарлик ришталари боғлаб туришини, уларнинг доимо бир-бирига елкадош, қардош халқлар эканига Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи асносида яна бир бор амин бўлдик.
 
Ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик руҳида кечган ташриф ҳамда Ўзбекистонда “Қозоғистон йили”нинг расмий очилишини ҳар икки мамлакат фуқаролари катта ҳаяжон ва қувонч билан кузатиб борди. Бугун икки томонлама муносабатларнинг қайноқ паллада экани яққол намоён бўлиб турди. Турли даражадаги алоқалар фаоллашгани мамлакатларимизнинг кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини кўрсатмоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, ҳар икки давлат мустақиллигини қўлга киритгач, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик 1998 йилда Тошкентда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома, 2013 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома асосида жадал ривожланиб бормоқда.
 
Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро сиёсий масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Мамлакатларимиз икки томонлама ва БМТ, ШҲТ, МДҲ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзбекистон Қозоғистоннинг 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашига муваққат аъзоликка сайланишини ёқлаган бўлса, ўз ўрнида Қозоғистон Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган.
 
Шу ўринда айтиш керакки, савдо-иқтисодий ҳамкорлик икки томонлама муносабатларда ҳам устувор масала бўлиб, 2018 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 3 миллиард долларни ташкил этган. Бу рақамни яқин йилларда 5 миллиард долларга етказиш кўзланмоқда.
 
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатларимиз ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик муносабатлари ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Айни вақтда икки давлат парламентлари ўртасида дўстлик гуруҳлари тузилиб, самарали фаолият кўрсатмоқда. Ўтган даврда дўстлик гуруҳлари ўзаро тажриба алмашинув ва яқиндан танишув масалалари доирасида бир неча бор ташрифларни амалга оширди.
 
2018 йил ноябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги делегациянинг Қозоғистонга амалий ташрифи парламентлараро ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди, дейиш мумкин. Биз – депутатлар бир неча кун давомида самарали мулоқотлар ва учрашувларда қатнашиш имконига эга бўлдик.
 
Хусусан, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, элбоши Н.Назарбоев билан бўлган учрашув Қозоғистон раҳбариятининг делегация раҳбаримиз ва шу билан бирга, Ўзбекистон халқига бўлган катта ҳурмат эканига яна бир бор амин бўлдик. Шунингдек, ушбу ташриф давомида Қозоғистон Сенати раиси, Қозоғистон Мажлиси Спикери, Остона шаҳар ҳокими ва бошқа бир қатор юқори мартабали масъуллар билан ўтказилган икки томонлама музокаралар Марказий Осиёда парламентлараро муносабатларни яхшилаш борасидаги ишлар учун жуда фойдали бўлди.
 
Биламизки, ўтган йили Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” кўтаринки руҳда ўтказилди. Шу йил мамлакатларимиз ўртасидаги турли соҳалар қатори гуманитар йўналишдаги алоқаларимизни ҳам мустаҳкамлаш йили бўлди. Биздаги жорий “Қозоғистон йили”да эса, бу ишлар мантиқан давом эттирилиб, янги марраларга олиб чиқилади.
 
Очиғи, мамлакатлар тарихида бирор бир давлат учун бутун йил номини бағишлаш камдан-кам учрайди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ушбу саъй-ҳаракатларнинг ўзиёқ икки халқ ва давлатнинг бир-бирига бўлган чексиз ҳурмати, яқинлиги белгисидир.
 
Яқинда Қозоғистон Республикаси сиёсий ҳаётида бўлиб ўтган ўзгаришлар ушба мамлакат раҳбарияти ва халқи танлаган йўлнинг мустаҳкам, ишончли эканини яна бир бор кўрсатди, тинчлик йўлидаги демократик қадамлар билан илдамлаб бораётганини тасдиқлади.
 
Қозоғистон Республикасининг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни, халқларимизнинг дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни янги босқичда, изчиллик билан давом эттиришга ёрдам беради.

  • Кўрилди
    71
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Zohidjon2019-02-23 11:47:40

Men Toshkent tuqimachilik va yengil sanoat instituti tamomlaganman .tugri keladimi


Axrorjon2019-01-28 19:35:31

Farg'ona Davlat Unversiteti tuproqshunoslik yonalishinini 2017 yilda tamomlaganman.mutaxasisligim boyicha ish bormi +998941315778


Nilufar2019-01-08 11:21:04

Albatta, qishloq xo'jaligidagi ko'pgina islohotlar qatorida bu yangi inspeksiyaning tashkil etilganligi juda ham o'rinlidir. Chunki, O'zbekistondagi 80% aholi qishloqlarda istiqomat qiladi. Bu esa aksariyat aholi qishloq xo'jaligida mehnat faoliyatini yuritishini anglatadi.Shunday ekan, bu sohani tubdan isloh qilish muhim ahamiyatga ega. Bunday islohotlar va sohaga bo'lgan e'tibor uchun avvalo yurtboshimizga, qolaversa soha yetakchi mutaxassislariga kattakon rahmat. Sohaning bundan keyingi rivojiga muvafaqqiyat tilab qolaman. Men Toshkent davlat Agrar Universiteti " O'rmon xo'jaligi va aholi yashash joylarini ko'kalamzorlashtirish" yo'nalishi IV - bosqich talabasiman. Ushbu sohada ishlab, faoliyat yuritish uchun ta'lim mutaxassisligim to'g'ri keladimi?


To'lqin2019-01-04 02:17:05

Men tarix fakultitini bitiruvchisiman. Bu soxa o'tadimi. Agar o'tsa dakumentlarni qayirga topshiraman. Oldindan raxmat


Zuhro 2018-12-20 22:47:55

Men Toshkent irrigatsiya qishloq xo'jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Buxoro filiali "Gidromelioratsiya" fakultetini tugatgan man o'qish davomida Suvnazorat inspeksiyaga ishlab kelganman Tugatilgan ishxonalarni xotin qizlarini ham yangi tashkil etilgan tashkilotga ishga olishlarini so'ragan bo'lar edim.Javob uchun oldindan rahmat +998936848429


Zuhro 2018-12-20 22:47:54

Men Toshkent irrigatsiya qishloq xo'jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Buxoro filiali "Gidromelioratsiya" fakultetini tugatgan man o'qish davomida Suvnazorat inspeksiyaga ishlab kelganman Tugatilgan ishxonalarni xotin qizlarini ham yangi tashkil etilgan tashkilotga ishga olishlarini so'ragan bo'lar edim.Javob uchun oldindan rahmat +998936848429


Сайдулло2018-12-17 20:47:55

Албатта ушбу карор Кишлок хужалигини ривожлантиришга хамда халкимизни сифатли , хавфсиз озик овкат махсулотлари билан таьминлашга куйилган кадам.Айникса Кишлок хужалигининг" уругчилик "сохасидаги корупцион холатларнинг олдини олади деган умиддаман.


Navrozbek2018-12-07 17:19:21

Men Andijon qishloq xojaligi menejment fakjlteti menejment talim yonalishini 2018 yil tamomladim men 5oydan beri inspeksiyaga xujjat topshirdim aniq bir gap aytmayapti meni soxam tushadimi menga yordam berishizi soreyman 932542004


Камбаров Жамолиддин2018-12-03 21:20:25

Мен Самарканд кишлок хужалиги аграномия факультети ипакчилик йуналишини 2011йил тугатганман 2012-2013йил Жиззах вилоятида пиллачилик йуналишда ишлаганман хозирда ишсизман


Elbek2018-11-26 20:16:27

Asalomu alaykum Men Samarqand Qishloq xo'jalik Institutini Agronomiya O'simliklar ximoyasi va Tarantino fakultetini bitirganman 2 yillik ish stajim bor bo'sh joy bo'lsa aytingizlar nomerim 979247015


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+