Ўзбекистон ва Тожикистон: Ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича келишувлар

12.03.2018, 18:17

Фурқат Хатамов
Фурқат Хатамов

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарат раҳбари

Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг юксак минбаридан бугунги кунда минтақани тинч ва иқтисодий фаровонлигига эришиш мақсадида мамлакат ташқи сиёсатининг бош устувор йўналиши сифатида Марказий Осиёни танлади. Бунда Ўзбекистон мулоқот, конструктив ўзаро ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашни қатъий қўллаб-қувватлайди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига тарихий ташрифи асносида ўз ифодасини тўлиқ топди.

Авваламбор, бу икки давлат раҳбарлари музокаралари якунлари бўйича имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёнот, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномасидир. Шунингдек, савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир 27 ҳужжат имзоланди. 

Бу билан ушбу салмоқли ҳужжатлар тўплами мамлакатларимиз ва қардош халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун янги ҳуқуқий асос яратади. Шу билан бирга, минтақа мамлакатлари манфаатлари, умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва стандартларга риоя этган ҳолда сув-энергетика ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш зарурлиги таъкидланганлигини алоҳида қайд этамиз.

Бу билан Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, халқаро муаммоларни ҳал этиш, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятларнинг бошқа турларига қарши курашиш соҳасидаги давлатлараро ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муштарак интилишни намоён этдилар. O‘zLiDeP фикрича, бўлиб ўтган давлат ташрифи давомида имзоланган кўплаб ҳужжатлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича мавжуд улкан салоҳиятни тўлиқ ишга солиш ва узоқ муддатли ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!


  • Кўрилди
    2292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бимуратов Даулетбай - ЎзЛиДеП ҚР Кенгаши бўлим мудири2018-05-15 17:12:11

Президентимизнинг Марказий Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ишлари ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Қўшни давлатлар билан алоқалар янада ривожланмоқда.


O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби С.Холматова 2018-05-05 16:21:15

Тожикистон Республикаси ўртасида ярдош дўстлик ҳамда яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёнот, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг очилиши мени жуда қувонтирди. Шунинг баробарида савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир 27 ҳужжат имзоланганлиги икки давлат келажаги учун хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+