Хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

19.08.2020, 15:09

Хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан;

- хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, бу бўйича онлайн платформа ва “кол-марказ” ташкил этиб, малакали адвокатларни жалб қилиш;

- хорижда ўзбекистонликлар муносиб шароитларда меҳнат қилиши учун йирик иш берувчи компаниялар билан алоқаларни кенгайтириш;

- меҳнат мигрантларига йўл ҳақи, патент ва суғурта харажатлари учун 10 миллион сўмгача паст ставкада кредитлар ажратиш;

- чет элда ишлашни истаган фуқароларнинг малакасини ошириш, бунинг учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, махсус курслар ва моно-марказлар ташкил этиш;

- ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш ва меҳнат стажини ҳисоблаш тизимини мигрантлар учун ҳам татбиқ этиш;

- меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш учун Хориждаги фуқароларни ҳимоя қилиш жамғармасидан маблағ ажратиш;

- чет элдан қайтган фуқароларга касби, малакаси ва режасидан келиб чиқиб, иш топишига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилди. 

Йиғилишда бундан ташқари хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга бир қатор вазифалар юклатилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, чет элда меҳнат қилаётган мигрантларимизни иккинчи ёки учинчи даражаси иш билан банд бўлмасликлари аксинча, ўз яшаш ҳудуди эхтиёжидан келиб чиқиб касбга йўналтирувчи ишлар билан шуғилланиши лозим. Фуқаро чет элда мамлакатимизга қайтиб келганида эгаллаб келган касби бўйича иш фаолияти давом эттириши мумкин.

Энг асосийси, чет элда ишлаб ўзи яшаган ҳудуддаги амалга оширилаётган янги лойиҳаларга инвестиция киритиш орқали ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши мумкин.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, йиғилишда кўтарилган масаларлар бугунги кундаги энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Меҳнат муносабатлари кенг интеграллашиб бораётган ҳозирги глобаллашув даврида кишиларнинг халқаро меҳнат нормаларини билиши ва уларга қатъий риоя этиши жуда муҳим омиллардан саналади. Бу масала халқаро меҳнат жараёнларида турли салбий оқибатларни олдини олишга хизмат қилади.

Баҳром РАҲМОНАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

OzLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    610
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+