ПАРЛАМЕНТДА МЕНИНГ ЎРНИМ

21.11.2017, 17:29

ПАРЛАМЕНТДА МЕНИНГ ЎРНИМ

Лойиҳанинг мақсади:

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”дан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш.

Лойиҳанинг объекти:  O’zLiDeP электорат вакиллари – ёшлар

Лойиҳанинг вазифалари :

- ёшларга оид ишлаб чиқилаётган қонунлар лойиҳаларига ёшлар таклифларини олиш тизимини шакллантириш ва қабул қилинган қонунларни чуқур ўрганишни тарғиб қилиш.

- ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашиш.

- замонавий фикрлай оладиган, билимли, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга интилувчан баркамол авлодни тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш.

- кўп партиявийлик шароитида  мақсадларимизга эришишнинг энг самарали йўлларини излаш ва амалга оширишда партиявий ғоялар ва дастурларимизнинг янада кескин ва рақобатбардош бўлишини таъминлаш.

Лойиҳанинг ўтказиш муддати:

Лойиҳа ҳар бир ҳудуднинг чора-тадбирлар режасига мувофиқ март-декабрь ойлари давомида давра суҳбати, семинар тренинг, анжуман ва кенгайтирилган йиғилишлар шаклида амалга оширилади.

Лойиҳадан кутилаётган натижа:

- Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ қилинади.

- Партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳираси шакллантирилади.

-  Ёшларда қонунчилик ташаббуси руҳи шаклланади.

- Жойларда ёшларнинг ҳаётий муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқилади.

- “Ёшлар қаноти” гуруҳлари ва депутатлик гуруҳлари ўртасида ҳамкорликнинг самарадорлиги ошади.

- ёшларга оид қонун лойиҳаларига ёшларнинг таклифларини олиш тизими шакллантирилади.

 667

  • Кўрилди
    15938
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш