СОҒЛОМ ОИЛА-МУСТАҲКАМ ОИЛА

21.11.2017, 17:29

СОҒЛОМ ОИЛА-МУСТАҲКАМ ОИЛА

Лойиҳанинг мақсадлари:

-хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий салоҳиятини юксалтириш;

-оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генафондини асрашга кўмаклашиш;

-соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш;

-хотин-қизлар ўртасида тиббий саводхонлик ва маданиятни оширишга назарий ва амалий жиҳатдан кўмаклашиш;

-чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш;

-аёл мураббийларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг сонини кенгайтириш;

-хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар (жиноятчилик, алкоголизм, гиёҳвандлик, чекиш ва ҳ.к) тарқалишининг олдини олиш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

-никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларининг олдини олиш.

Лойиҳанинг вазифалари:

-хотин-қизлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

-хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

-никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан фаол жамоатчилик назоратини ташкил этиш;

-хотин-қизларнинг маънавий дунёсини бойитиш, замонавий аёл тафаккурини шакллантириш,

-қишлоқларда яшаётган ёш қизларни спортга қизиқтирш, кенгроқ жалб этиш, аёл мураббийлар тайёрлаш ишларини рағбатлантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

-гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади;

-лойиҳани амалга ошириш давомида аниқланган маълумотлар мутахассислар иштирокида таҳлил қилиниб, аниқ асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда O’zLiDeP фракцияси орқали тегишли вазирлик ва идораларга етказилади.

Лойиҳанинг мавзулари:

-  “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда уларни бартараф этиш йўллари”;

-  “Мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида эришилган натижалар ҳамда навбатдаги вазифалар”; (1998 йил “Оила йили” – 2012 йил “Мустаҳкам оила йили).

-  “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда маҳаллаинститутининг роли ва аҳамияти”;

-  “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби – истиқлолга эришиш тарихини ўрганиш бўйича муҳим манба”;

-  “Мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида яратилган шарт-шароитлар ва улардан самарали фойдаланиш масалалари: эришилган натижалар ҳамда навбатдаги вазифалар”;

-  “Баркамол авлод тарбиясида касбга йўналтиришнинг илмий-амалий масалалари”; (республика илмий-амалий конференцияси).

-  “Ижтимоий хавфли ва зарарли иллатлар (гиёҳвандлик, алкоголизм, чекиш, ОИТС)га қарши курашишда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги”;

-  “Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва зарурати”;

-  “Оиланинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий даражаси – жамият олдидаги бурчи ва масъулияти”;

-  “Жамият интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, маънавий-ахлоқий даражасини оширишга ҳисса қўшиш ҳар бир оиланинг бурчидир”;

-  “Оила–маънавий асосларни янада ривожлантириш, миллий қадриятларни сақлашда – ишончли омил”.

Лойиҳани амалга ошириш шакли

-Ушбу лойиҳа O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда амалга оширилади;

-лойиҳа доирасидаги туркум давра суҳбатлари ва амалий мулоқотлар депутатлар, тиббиёт соҳасининг малакали мутахассислари, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчилари иштирокида малакали мутахассислар томонидан янги ўқув технологиялари ва интерфаол услубларни қўллаган ҳолда маъруза, баҳс-мунозаралар шаклида олиб борилади.

Лойиҳанинг асосий ҳамкорлари:

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP Фракцияси;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия-жамоат фонди,

Республика “Оила” илмий-амалий маркази.

Лойиҳанинг ўтказиш жойи ва муддати:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида,доимий.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

-O’zLiDeP Дастури ва сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар амалга оширилади;

-жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошади;

-хотин-қизлар орасида тиббий маданият оширилади;

-оилада соғлом турмуш тарзи ривожлантирилади;

-ёш қизларнинг белгиланган муддатдан олдин турмушга чиқиш ҳолатларининг олди олинади;

-жойларда хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилади;

-аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада оширилади.

  • Кўрилди
    19700
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш