O‘zLiDeP tashabbusi bilan Xofiza Eshonova tuman tibbiyot birlashmasiga ishga joylashdi

01.05.2018, 15:46

O‘zLiDeP tashabbusi bilan Xofiza Eshonova tuman tibbiyot birlashmasiga ishga joylashdi

Andijon tumanidagi “Buyuk Turon” mahallasi hududidagi 34-maktabgacha ta’lim muassasasi 1964 yilda qurilgan. O‘tgan davr davomida bog‘chaning holati achinarli holga kelib ulgurgan. Ta’mirtalab MTMda bola ko‘p, yotoq jihozlari ham, stol-stullar ham yetishmaydi.

O‘zLiDeP Andijon tuman Kengashi tomonidan tumandagi 12-son bolalar san’at va musiqa maktabida tashkil etilgan sayyor qabulda bog‘cha xodimlarining bu boradagi murojaati tuman Maktabgacha ta’lim bo‘limi mutasaddisi tomonidan mazkur MTMning ta’miri 2018 yil Davlat dasturiga kiritilgani ma’lumot tariqasida aytib o‘tildi va may oyidan qayta ta’mirlash ishlari boshlanishi ma’lum qilindi.

– Turmush o‘rtog‘im Abduvosit To‘xtaboyev 2-guruh nogironi, – deydi Ayrilish mahallasida yashovchi Nodira Mashrapova. – Oilamiz mahallaning kam ta’minlanganlar ro‘yxatida turadi. Umr yo‘ldoshimning parvarishidan ortib muqim joyda ishlamayman, farzandlarim voyaga yetmagan. Shu sababli juda ta’mirtalab bo‘lgan yashash uyimizning ta’mirlanishida ko‘mak so‘radim. Murojaatimni Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Abdullajon Hamraqulov hududning sektor rahbari bilan hamkorlikda hal qilishga va’da berdi.

“Ekin-tikin” mahallasi raisi Sirojiddin Tojiyev jonkuyar mahalla raislaridan. Uning tashabbusi bilan hududining yarmiga  tabiiy gaz yetib keldi, biroq mahallaning qolgan qismi hamon suyultirilgan gazdan foydalanadi. 

MFY raisining bu masalani hal qilish to‘g‘risidagi murojaati Oliy Majlis qonunchilik palatasi deputatlari tomonidan nazoratga olinib, imkon qadar xalq deputatlari tuman kengashi sessiyasiga kiritilishini ta’minlashga va’da berdilar.

Xofiza Eshonovaning turmush o‘rtog‘i 15 yildan buyon jazoni ijro etish muassasasida. Ayni chog‘da u 3 nafar farzandini bir o‘zi tarbiya qilib kelmoqda. Bir farzandi surunkali gepatit bilan kasallangan, unga doimiy dori-darmon kerak. Biroq fuqaroning ishsizligi bu muammolarni hal qilolmayapti.

X.Eshonovaning bandlik masalasidagi murojaati tuman tibbiyot birlashmasi tomonidan ijobiy hal etildi. Endi fuqaro salomatlik muassasasida faoliyat boshlaydi.

Sayyor qabul davomida tumandagi Ekin-tikin, Ayrilish, Yorboshi, Chorbog‘, Sultonobod, Gulobod, Mustaqillik, Xortum, Mart, Jahonobod, Qo‘sharik, O‘rikzor, Cho‘mbog‘ich, Oyjamol, Daryobuyi mahallalari vakillarining muammolariga yechim topishga harakat qilindi.

Olimjon TALIPOV,

O‘zLiDeP Andijon viloyat

 Kengashi bo‘limi mudiri

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    586
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Кравтех БПТ раиси Мелиев Илгор2018-05-04 11:18:51

Халкнинг дарду-ташвишини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир.Бу шиорни олдимизда турган энг олий максад деб биламиз

Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-05-04 10:42:29

Сайёр қабулларнинг ташкил қилинаётгани оддий аҳоли учун катта имконият яратмоқда. негаки, кўп ҳолларда чекка қишлоқлардаги оддий одамлар ўз муаммоларини айтишга, уларга имкони топишга доим ҳам эришавермайдилар. кўп ҳолларда мансабдорлар қабулига навбат кутиб вақт йўқотадилар. бундай учрашувлар эса улар учун айни имконият эшикларини очмоқда.

Музработ туман Кенгаши аппарат рахбари Ш.Абилов2018-05-02 11:39:07

Сайёр қабуллар давлат идоралари мутасаддилари раҳбарлари муаммоларни ҳал қилиб берганликлари сабабли халқимизнинг ишончини янада орттирмоқда.

К.Душамова. Шовот тумани Кенгаши фаоли2018-05-02 09:15:47

Сайёр қабулларда муаммолари ўз ечимини топаётганидан халқ партиядан хурсанд

Fikringizni qoldiring

+