Сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз берамиз

06.10.2021, 15:47

Сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз берамиз

Партиядан президентликка номзод Шавкат  Мирзиёевнинг Бухородаги ишончли вакили Самойдин Хусенов Жондор туманида тарғибот  учрашувларини  ўтказди.

Навбатдаги  учрашув тумандаги  1-сон умумий ўрта таълим мактабида туман  халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизими ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг ходимлари иштирокида ташкил этилди.

Ишончли вакил Самойдин Хусенов ўтган 5 йилликда амалга оширилган ислоҳатлар борасида ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришлар берди. 

Ўтган йилларда нафақахўрларга, аёллар ва ёшларга қаратилаётган имкониятлар яратилганини эътироф этди. Мажбурий меҳнатнинг тугатилгани, пахта термига ўқитувчи ва ўқувчиларнинг,  зиёли қатлам вакилларининг мажбурий жалб қилинишига чек қўйилгани хусусида гапирди. 

Номзоднинг сайловолди дастурида белгиланганидек, келгусида тиббиётнинг бирламчи бўғинида халқимизга малакали хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади. Ушбу соҳага ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилиб, асосий эътибор, хонадонбай тиббий профилактикага қаратилади.

Аҳоли ўртасида кенг тарқалган юрак-қон томир, эндокрин, буйрак етишмовчилиги ва онкологик касалликларни камайтириш мақсадида, алоҳида дастурлар қабул қилинади.

Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади. Биринчи босқичда 46 та туманлараро перин‌атал марказлари барпо этилади.

Санитария-эпидемиология хизматининг халқаро мақомга эга 250 дан зиёд лабораториялари ташкил этилади. Чунки бу соҳанинг нақадар муҳимлигини пандемия даври бизга яққол кўрсатди.

Учрашув давомида сўзга чиққан Туман тиббиёт бирлашмаси тез шошилинч ёрдам врачи Ҳаёт Янгиев  кейинги йилларда тиббиёт соҳаси ва шифокорларга қаратилаётган эътибордан миннатдорлигини билдириб,   амалга оширилаётган ислоҳатларнинг барчаси инсонлар учун, халқ учун, уларнинг обод юртда эркин ва фаравон яшашлари учун ҳаётга тадбиқ этилаётганлигини эътироф этди.

  • Кўрилди
    553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+