Ишончли вакил "15 октябр - Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан байрам тадбирида қатнашди

16.10.2021, 16:16

Ишончли вакил

Хатирчидаги "Асл Нур" шодиёналар масканида "15 октябр - Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан ташкил этилган тадбир Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов иштироки билан янада файзли ўтди.

Туманнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи хотин-қизлар бир дастурхонга жамланиб, туман раҳбарлари эътиборидан баҳраманд бўлишаётган бир пайтда, ишончли вакил ҳам уларга ўз дил сўзларини изҳор этди.

Ишончли вакил табрик сўзида онаси ҳам улар каби оддийгина бир қишлоқ аёли бўлганлигини гапириб, қудратли мамлакатга салоҳиятли кадрларни шу қишлоқ аёллари беражагини таъкидлади.

-Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабридаги йиғилишида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб расман эълон қилинган. Лекин биз бу кунни 2019 йилгача ҳам билмас эдик.   Орадан 12 йил ўтгачгина, айнан Ш .Мирзиёев туфайли шу кунни байрам қилиш расман тасдиқланди. Бу ҳам бўлса, сизларнинг бахтингиз, - деди  С.Санақулов ўз сўзида.

Шундан сўнг Хатирчининг энг чеккасида яшаб келаётган фидойи аёлларга Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асари, сайловолди дастури ва партиянинг тарғибот материаллари тарқатилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    778
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+