Ишончли вакил нуроталик сайловилар билан мулоқот қилди

20.10.2021, 19:54

Ишончли вакил нуроталик сайловилар билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Президентлигига номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов навбатдаги сайловолди учрашув учун вилоят марказидан юзлаб километр узоқликда жойлашган Темирқовуқ қишлоғини танлади.

Қарийб 7 минг нафар аҳоли яшайдиган тоғлар орасидаги қишлоқ аҳли ишончли вакилни самимий қарши олишди.

Ишончли вакил темирқовуқлик сайловчиларга номзоднинг ҳаёти ва давлат раҳбарлиги давридаги фаолияти, у киши президентлик қилганидан бошлаб амалга оширилган улкан ислоҳотларни мамлакат, Навоий вилояти, шунингдек, Нурота тумани тимсолида бирма-бир санаб ўтди ва  у кишининг яқин беш йиллик режаларига тўхталиб, сайловолди дастури билан таништирди.

Айниқса, Темирқовуқдан унча узоқ бўлмаган Қизилча қишлоғида “Пистали” конининг ўзлаштирилиши ва бу кон аҳолига хизмат кўрсатувчи жуда кўп соҳаларни ривожлантириб, туман ижтимоий-иқтисодий ривожига жуда улкан ҳисса қўшиши таъкидланди.

-Олдинда янги, улкан вазифалар турибди. Марра жуда баланд қўйиляпти. Ўзбекистон дунёнинг энг пешқадам, энг илғор давлатларидан бири бўлиши керак.

Сизу бизнинг турмуш тарзимиз, яшаш шароитимиз бундан-да яхшиланиши, давлатимизнинг жаҳонда тутган мавқеи янада юксалиши ҳеч шубҳасиз, Ш.Мирзиёевнинг яна Президентликка сайланиши билан чамбарчас боғлиқ, - деди Қ.Санақулов ўз сўзида.

Шундан сўнг, бутун умрини ўз касбига садоқат билан бағишлаган фахрийлар сўзга чиқишиб, кечаги ва бугунги кунни ҳаётий мисоллар билан таққослашди. Уч сиёсий даврни кўрган нуроний отахонлар Ўзбекистоннинг бугунги дориламон ҳаётини ҳеч бир даврга қиёслаб бўлмаслигини чуқур эҳтиром билан айтишди.

Учрашув ниҳоясида ишончли вакилнинг Нурота халқини чорва индустриясини яратган халқ, дея таърифлаши темирқовуқликларни ғурурлантириб юборди. Яқин кунда бўлажак умумхалқ сайловида кексаю ёш қишлоқ аҳли фаол иштирок этажагини мамнуният билан билдиришди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти

матбуот котиби

  • Кўрилди
    353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+