Ишончли вакиллар тарғибот тадбирларини янада жадаллик билан ташкил этишмоқда

21.10.2021, 18:21

Ишончли вакиллар тарғибот тадбирларини янада жадаллик билан ташкил этишмоқда

Бугун дунёнинг нигоҳи Ўзбекистондаги сиёсий жараённинг қандай руҳда ўтаётганига қаратилган. Президентлик сайлови яқинлашгани сайин номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари тарғибот тадбирларини янада жадаллик билан ташкил этишмоқда.

Зарафшон шаҳрида ўтказилган галдаги сайловолди учрашув Президентликка номзод Ш.Мирзиёев ҳамда зарафшонлик хотин-қизлар, ёшлар ва маҳаллаларнинг фаол аъзолари билан бўлиб ўтди.

Дастлаб ишончли вакил барча йиғилганларни номзоднинг сайловолди дастури билан таништириб, Зарафшон шаҳрига қаратилган юксак эътиборига алоҳида урғу берди.

Айниқса, номзоднинг сайловолди дастурига биноан, шаҳар ҳудуди янада кенгайтирилиб, қўшимча 30 минг аҳоли яшаши учун замонавий инфратузилмага эга “Саноатчилар шаҳарчаси” қурилиши ҳақидаги хабар кўпчиликни руҳлантириб юборди.

Самимий бошланган ўзаро суҳбат асносида Зарафшон шаҳрида ўтган беш йилликда бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Ишончли вакил янгидан қурилган ва қайта реконструкция қилинган, капитал таъмирланган муассасаларни бирма-бир санаб, айниқса, вилоятнинг шимолий ҳудудлари ҳисобланган Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида истиқомат қилаётган имконияти чекланган болалар учун Зарафшонда 72 ўринли марказлашган замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилгани хайрли ва эзгу бир иш бўлганини эҳтиром билан баён қилди.

Шунингдек, ишончли вакил шаҳарнинг экспорт салоҳиятига тўхталиб, 2017 йилдаги  513,2 минг доллар миқдоридаги экспорт миқдори 2020 йилда 3 миллион 309 минг долларни ташкил этганини эътироф қилар экан, бугун зарафшонликлар ҳаётида рўй берган ва бераётган барча ўзгаришлар айнан Ш.Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги натижаси эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида сайловолди дастурга оид таклифлар олинди, фикрлар тингланди. Ўнлаб зарафшонликлар ўтган йиллардаги ислоҳотлардан мамнунлигини изҳор этишди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    285
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+