Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан стол тенниси бўйича мусоқаба ташкил қилинди

06.12.2021, 16:03

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан стол тенниси бўйича мусоқаба ташкил қилинди

Хатирчи туманидаги “Янги” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган куннинг 29 йиллигига бағишлаб Хатирчининг олис ҳудудларида яшовчи ёшлар ўртасида “Конституция ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” шиори остида стол тенниси спорт тури бўйича турнир ўтказилди.

Турнирда Хатирчи туманидаги “Янги” ва “Бўғирдоқ” маҳалларининг 30 нафар ёшлари ўзаро куч синашишди.

3 соат мобайнида 3 та теннис столида ғалабага ишонч ва мардона кураш жараёнлари кузатувчилар ва мухлисларнинг ундов ва олқишлари остида қизғин давом этди. Спортчи ёшлар ўзларининг чапдаст ва чаққонликларини томошабинлар кўз ўнгида  намойиш қилишди.

Муросасиз курашлар якунида 1-ўринни Б.Ёкубов, 2-ўринни Л.Асадов,  3-ўринни Д.Бахтиёров эгаллади. Турнир ташаббускорлари – ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти, Навоий вилоят суди ва Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Навоий вилоят бўлими мусобақа иштирокчиларини Конституция қабул қилинган куннинг 29 йиллиги билан табриклаб, ғолибликка эришган ёшларни 1-даражали диплом ва ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга кўмак берувчи  китоблар жамланмасидан иборат совғалар билан тақдирлашди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+