Маҳаллаларда маънавий-маърифий ва оммавий спорт тадбирлари ташкил қилинмоқда

03.02.2022, 16:53

Маҳаллаларда маънавий-маърифий ва оммавий спорт тадбирлари ташкил қилинмоқда

Бугунги кунда фуқаролар йиғинларида аҳоли, уюшмаган ёшлар ўртасида маънавий - маърифий ва оммавий спорт тадбирларни юқори савияда ўтказиш борасида маҳаллаларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши ва ҳудудидаги Янгиобод маҳалла фуқаролари йиғинидаги туман халқ таълими бўлими тассаруфидаги 47-умумтаълим мактаби жамоаси билан ҳамкорликда маънавий - маърифий ва оммавий спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда партия фаоллари, Фахрийлар кенгаши аъзолари, меҳнат фахрийлари, маҳалладаги ёшлар, мактаб жамоаси ва спортга иштиёқи баланд ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир аввалида туман партия қошидаги Фахрийлар Кенгаши раиси Жамолиддин Ахматов давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда O’zLiDePнинг ўрни ва роли, ёшларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида жисмоний маданиятни ривожлантириш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Мазкур тадбир очилишидан сўнг спорт беллашувларига старт берилди.

Янгиобод маҳалласида жойлашган 47-сонли умумтаълим мактабида спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат, каратэ ва кураш турлари бўйича ёшлар ўзаро беллашдилар.

Спортнинг ақл машқи дея аталган шахмат бўйича маҳалла нуронийлари ҳам иштирок этдилар. Жумладан, шахмат бўйича “Янгиобод” маҳалла фаоларидан ташқари бошқа маҳаллалардан келган фахрийлар кенгаши аъзолари ҳам фаол иштирок этдилар. 

Беллашувда ғолиб бўлган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Мазкур тадбир сўнггида 25 нафар ёшлар сафдошларимизга айландилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+