Тадбирда Навоий ғазаллари, рубоийларидан намуналар ўқилди

09.02.2022, 18:29

Тадбирда Навоий ғазаллари, рубоийларидан намуналар ўқилди

Қувасой шаҳридаги “Ахборот ресурс маркази”да O'zLiDePдан сайланган шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Қосимов ташаббуси билан  буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби, Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган “Наволаринг мангу барҳаёт” деб номланган адабий-бадиий, маърифий тадбирда ташкил этилди.

Инсонга бўлган муҳаббат, унинг ғами, ташвиши билан яшаш Навоийга хос фазилатдир. Айнан ушбу жиҳатлар адабий-бадиий, маърифий тадбирнинг мазмун-моҳиятини ташкил қилди.

Қувасойлик ёшлар томонидан Навоий ғазаллари, рубоийларидан намуналар ўқилди. Ўқитувчилар, таниқли санъаткорлар ижросида шоир шеърияти асосида яратилган қўшиқлар айтилди, мумтоз мусиқалар янгради. Ҳар бир чиқишда Навоий даҳосига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Тадбир сўнггида шаҳар Кенгаши депутати А.Қосимов томонидан тадбирда фаол иштирок этган ёшларга эсдалик совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+