100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди

18.05.2024, 15:02

100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ЎзЛиДеПнинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла ва туман босқичлари янги-янгидан тадбиркор опа-сингилларимизни кашф этишда давом этмоқда.

Кўрик-танловда иштирокчиларнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси, қўл меҳнатига асосланган тадбиркорлик ишлари намойиш этилди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Партия Поп туман Кенгаши томонидан ташкил этилган танловнинг маҳалла босқичида туманнинг 1-сектор ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ хотин-қизлар ўзларининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Ҳайъат кенгашининг хулосасига кўра, Назира Лутфуллаева ғолиб деб топилди. Назира уйда ўтирган аёлларга касаначилик асосида ҳунар бериб келмоқда. Ҳозирга қадар 40 нафардан ортиқ хотин-қизларга миллий либослар тикиш ҳамда турли хилдаги пишириқ тайёрлаш, гилам тўқиш каби ҳунар сирларини ўргатиб келмоқда. Шунингдек, туман аёлларидан 60 нафарга яқини уй шароитида касаначилик асосида бандлигини таъминлашга ҳам кўмаклашиб келяпти.

Ғолиб ва совриндорларга вилоят Кенгаши ҳамда Поп туман  Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    229
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+