Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтиришда барчамиз масъулмиз

29.06.2024, 09:25

Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтиришда барчамиз масъулмиз

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари бўлими, O`zLiDeP Сергели туман Кенгаши ҳамда Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) билан ҳамкорликда 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари!” шиори остида ёшларга замонавий касб турларини ўргатиш мақсадида “Келажакка касб-ҳунар билан” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва  ёшлар, Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Сергели туман ҳоким ўринбосарлари, ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Тадбирга O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузулмалари билан ишлаш бўлими мудири Тажиева Дилноза Баҳодировна модераторлик қилди. Тадбирни кириш сўзи билан O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакили Ғайратжон Турғунов ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Айгул Саттарова очиб беришди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёш авлодга берилаётган эътибор маҳсули эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбирда “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ёшларга тушунтирилди. Бугун мамлакатимизда ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида жойларда кўплаб амалий ишлар олиб бориляпти. Партиямиз томонидан ҳам аҳоли бандлиги, айниқса, ёшлар бандлигини  таъминлаш ва даромадини ошириш орқали оиладаги шароитни яхшилаш, ундан ташқари, тадбиркорликка жалб этиш юзасидан тизимли ишлар давом эттириб келинмоқда.

Маърузадан сўнг талаба ёшлар билан савол-жавоблар бўлиб ўтди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилар бўлган фуқаролар, ёшлар Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан ҳамда ярмарка билан танишишдилар. Ушбу тадбирда 30 нафар фуқароларимиз, ёшларимизни бандлиги таъминланди. Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)да ўқиш истагини билдирган ёшларимизга тавсиялар берилди.

  • Кўрилди
    132
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+