O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

29.06.2024, 14:04

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Шу йил 29 июнда Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия ҳудудий кенгашлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда бугун мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар янги  сифат даражасига чиққанлигига урғу берилди. “Ўзбекистон - 2030” стратегияси доирасида белгилаб олинган ва юртимизнинг, қолаверса, ўлкамизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бугуни ва эртасига дахлдор ўзгаришларни муваффақиятли амалга ошириш барча кучлар бирлашишини зарурат қилиб қўяётгани таъкидланди.

Шундай муҳим бир паллада ислоҳотлар учун масъулиятни зиммасига олган сиёсий куч сифатида ЎзЛиДеП ўз фаолиятини бугунги кун талабларига жавоб берадиган тарзда йўлга қўйиши, хусусан, айрим йўналишларда фаолиятини қайта кўриб чиқиши лозимлигига эътибор қаратилди.

Айниқса, иштирокчиларнинг фикрига кўра, ўтган йили мамлакатимизда янгиланган Конституциянинг қабул қилиниши билан шаклланган янги ижтимоий-сиёсий муҳит бугун партиямиздан янгиланишни, ҳозирги талаблар даражасига чиқишни талаб қилаётганлиги айтиб ўтилди.

Ишни ушбу талабларга мос равишда йўлга қўйиш учун партиянинг  ҳар бир тузилмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш, аҳолига янада яқинроқ бўлиб, унинг дарди ва муаммоларини ҳал қилишда жонбозлик кўрсатиш лозимлиги таъкидланди.

Албатта, ушбу жараёнларда муносиб иштирок этиш биринчи навбатда партиянинг марказдаги ва ҳудудлардаги тузилмаларини янада оптималлаштиришни, уларнинг фаолиятини жаҳон андозаларига мос равишда йўлга қўйишни талаб қилади.

Мажлис иштирокчилари томонидан ЎзЛиДеПнинг янги асосда шакллантирилган марказий ва ҳудудий тузилмалари бўйича таклифлар ўртага қўйилди ва атрофлича муҳокама қилинди.

Мажлисда кейинчалик партия олий органида тасдиқлаш шарти билан партия Сиёсий Кенгаши ва унинг Ижроия қўмитаси таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Тадбирда партия фаолиятида рақамлаштириш жараёнларини янада фаоллаштириш ва партия коллегиал бошқарув органлари ваколатларини такомиллаштириш масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Мажлисда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+