Избоскан туманидаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

16.02.2022, 15:24

Избоскан туманидаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Хабарингиз бор, республикамизнинг барча маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилди.

Андижон вилояти бўйича барча маҳаллаларда 880дан зиёд ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлаган бўлса, шундан вилоятимизнинг  Избоскан туманида 63 нафар  ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашида Избоскан тумани маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ташкил қилинди.

Ҳоким ёрдамчилари билан очиқ мулоқотда сўз олганлар партия  билан ҳамкорликда иш олиб бориш, айниқса маҳаллада аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанглигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.

-Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш маҳаллалардаги муаммоларни комплекс ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш орқали аҳолини рози қилиш мақсадида OʻzLiDePнинг Маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари билан доимий  ҳамкорлик ўрнатганмиз, - дейди “Дўстлик” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Жаҳонгир Атаханов. -Халқ ноиблари томонидан ўтган икки йил давомида маҳаллаларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар, аниқланган муаммолар, уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар портфели аллақачон шаклланиб бўлгани фаолиятимиз давомида  муаммоларни ҳал этишда самара бермоқда.

Учрашув сўнгида Избоскан тумандаги “Дўстлик”, “Гузар”, “Истиқлол”, “Бўстон” маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари партия сафига қабул қилинди ва аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+