Депутатлар маҳалладаги муаммоларни ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ҳал қиляпти
05.05.2022, 12:24
O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон туманидаги маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари билан тадбир ўтказди.
Ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш, шунингдек, “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари доирасида ўрганишлар ўтказиб, ижтимоий реестрни қайтадан шакллантиришаяпти.
Гулистон туманидаги 25 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг 12 нафари O`zLiDeP аъзолари. Улар ҳудудларидаги партиянинг туман кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда муаммоларни депутатлик сўрови тарзида сессияларга қўйиш, муаммоларнинг ечимини тез ва сифатли ҳал қилишига ҳаракат қилишаяпти. Улар орасида фаол иш олиб бораётганлар маҳалланинг, шу баробарда партиянинг ҳам нуфузини ошираяпти.
Йиғилишда O`zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева иштирок этди ва энг фаол маҳалла ҳоким ёрдамчиларига партиянинг совғасини топширди.
O`zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар
17.05.2024, 15:04
-
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?
17.05.2024, 12:20
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг