Ҳоким ёрдамчиси ва партия ҳамкорлиги: “Ширин”да ўзгаришлар катта

24.05.2022, 15:21

Ҳоким ёрдамчиси ва партия ҳамкорлиги: “Ширин”да ўзгаришлар катта

Сариосиё туманидаги “Ширин” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Ш.Қудратовнинг ташаббуси билан ҳудуд аҳолисини қийнаётган кўплаб муаммолар ҳал этилмоқда. Қандай муаммолар дейсизми?

Мисол учун, маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминоти яхшилаш бўйича “Сурхон голден треед” МЧЖ томонидан 30 гектар ер майдонида интенсив иссиқхона барпо қилиш учун томчилаб суғориш ускуналари ўрнатилди, яна ҳудуддаги 3.5 км ички ариқ-зовурлар қазилиб, атрофи кўкламзорлаштирилди.  Бу ерда яшовчи аҳолининг яна бир катта муаммоси бу ичимлик суви таъминоти. Бу масала ҳам шу йилги давлат дастурига киритилиб, А Навоий кўчасида артизан қудуғи қазиладиган бўлди.

Ҳудудда жойлашган 50-умумтаълим мактабига болалар Мустақилик кўчасидан ўтиб боришади. Аммо бу кўча қишда лой, ёзда чанг бўларди. Тезда ҳашар йўли билан кўчанинг 500 метр қисмига шағал ётқизилди. А Навоий кўчасиида ҳам 1000 метр электр симлари, 25 та бетон устунлар ва трансфотор янгиланди.

Ҳоким ёрдамчиси Ш.Қудратов ишсизларнинг рўйхатини шакллантиргач, улардан 27 нафарига 10 йиллик ижара шартнома асосида Е-аукцион савдолари оқали 25 сотихдан ер майдони ажратиб берилди. Бундан ташқари, маҳаллада 29-мактабгача таълим ташкилоти очилиб, яна 12 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 100 нафар фуқарога иссиқхона қуриши ва лимончилик билан шуғулланиши учун 3 милрд. сўм миқдорда имтиёзли кредит ҳам ажратилишига кўмаклашилди. Маҳалла асосан деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган бўлиб, аҳоли томорқаларида етиштирилган пиёзни сотиш учун тумандаги экспортёр корхоналар билан шартномалар тузиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган. Чорвадорларга енгил бўлиши учун эса тадбиркор А Шарипов томонидан аҳолига омухта ем сотиш шахобчаси, шунингдек, 1 та темирчилик устахонаси, 2 та автомашиналарга хизмат кўрсатиш шахобчаси ташкил этилган.

Йил бошида 8 та хонадон вакилига инкубатор олиб берилганди. Ҳозирда ушбу хонадон эгалари инкубатор ёрдамида жўжа очириб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб олишди. Қолаверса, тикувчилик, косибчилик, хизмат кўрсатиш  каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш мақсадида маҳаллага туташ ҳудудда микро марказ ташкил этиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Бу тумандаги битта маҳаллада бўлаётган ўзгаришлардан мисол бўлиб, туманда 61 та маҳалла бор. ЎзЛиДеП Сариосиё тумани Кенгаши вакиллари уларнинг ҳар бирида бўлишиб, ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Танишиш жараёнида уларнинг 41 нафарини партиямиз аъзолигига қабул қилинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+