Бош Қомусимиз - анъана ва қадриятларимиз ифодаси

21.07.2022, 16:59

Бош Қомусимиз - анъана ва қадриятларимиз ифодаси

Сирдарё тумани мактабгача таълим муассасасида O'zLiDeP Сирдарё вилояти ва туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Бош Қомусимиз - анъана ва қадриятларимиз ифодаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари ва муассаса ходимлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар иштирокчиларга умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўлиқ тушунтириш бериб ўтдилар.

Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар тўғрисида тўхталиб, ушбу ислоҳотларнинг барчаси инсон қадрини юксалтиришга қаратилганлиги, барча ислоҳотлар халқимизнинг фаровон ҳаёти, эртанги кунининг порлоқ бўлиши учун амалга оширилаётганлигини таъкидлашди.

- Юртбошимиз Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувлари чоғида барча соҳалар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ўзгаришлар тўғрисида ўз таклифларини билдириб ўтди. Ушбу таклифларнинг замирида, шубҳасиз, инсон қадри ва уни улуғлаш энг асосий мезон сифатида белгиланган. Шу муносабат билан ушбу аҳамиятли жараёнда фаол иштирок этиб, ўз таклифларни бериш зарурдир, - деди – партия фаоли Н.Рустамова.

Қизғин кечган суҳбат жараёнида давра суҳбати ташкилотчилари барчани конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмаслик, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, асосий қонунимизни, чин маънода, “Халқ Конституцияси” бўлишида ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.

  • Кўрилди
    411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+