Ўқитувчининг фаолиятига бемаврид аралашилмайди
22.07.2022, 16:24
Ангор тумани Халқ таълими бўлими БПТда “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” мавзусида таълим тизими ходимлари учун семинар ўтказилди. Унда Халқ таълими бўлими мудири, партия фаоли Н.Мамадияров Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ўзгартириш киритилаётган 64 та модда ва унинг аҳамияти хусусида тушунтириш берди.
Хусусан, 41-моддага айнан педагог ходимларга тегишли бўлган алоҳида банд киритилаётганига алоҳида эътибор қилинди. Яъни, унга кўра педагог ходимларнинг мақомини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг мақсади ҳамда масъулиятли вазифасидир. Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмайди.
Бу ўқитувчининг фаолиятига ҳа деб аралашиб, уни дарс машғулотларидан чалғитишга, ҳуда-беҳудага ўқитувчини ўқувчисини олдида ёки ижтимоий тармоққа чиқариб ҳақоратлаши, таҳқирлашга ҳам чек қўяди. Қайсидир маънода бу устозларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга, ўз навбатида унинг ҳам ўз мақомига муносиб бўлишига ва ўқитувчининг жамиятда мавқеини оширишга хизмат қилади.
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
-
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар
18.05.2024, 13:43
Фикрингизни қолдиринг