Таклифларнинг аксарияти маъмурий-ҳудудий масалага оид

28.07.2022, 16:19

Таклифларнинг аксарияти маъмурий-ҳудудий масалага оид

Бугунга қадар Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Унда халқимиздан келиб тушаётган таклифлар эксперт, мутахассислар томонидан кўриб чиқилиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг янги таҳрирдаги матни такомиллаштирилаяпти.

Таҳлилларга кўра, энг кўп таклифлар лойиҳанинг 1, 13, 41, 90, 93, 99, 100, 101 ва 102-моддалари бўйича келиб тушмоқда. Уларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, энг кўп таклифлар маъмурий-ҳудудий масалалар, давлат бошқаруви соҳаси, инсон ҳуқуқлари йўналиши, таълим соҳаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти соҳаларига оид моддаларга тегишли.

Бу эса фуқароларимизнинг мазкур жараёнга бефарқ қарамаётганидан далолатдир. Қумқўрғон туманидаги "Сурхон соҳили" маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда ҳам йиғилганлар айрим моддалардаги ўзгаришлар бўйича таклифларини айтишди. Унда O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Алишер Рўзиев лойиҳа мазмун-моҳияти хусусида сўзлаб берди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+