Мутолаа - фикрлашга ўргатади
03.08.2022, 17:24
Ангор тумани Ахборот-кутубхона марказида OzLiDeP Ангор туман Кенгаши Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан тараққиёт стратегиясидаги 72-мақсадда назарда тутилган “Китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлида” мавзусида тадбир ўтказилди.
Унда OzLiDeP Ангор туман Кенгаши аппарат-раҳбари А.Шобердиев аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда соҳада ягона бошқарув тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтди.
Ангор тумани Ахборот-кутубхонасида 86 мингдан зиёд адабиётлар мавжуд бўлиб, кутубхона фонди йилдан йилга бойитиб борилмоқда. АКМ раҳбари Г.Аҳмедованинг ташаббуси билан "Беш ташаббус" лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирлар натижасида китобхонлар сони ўн бир ярим мингдан ошди. Китобхонлар учун адабиётларнинг электрон шакли ҳам яратилган бўлиб, уларнинг сони 878 тага етди. Электрон китоблар ижтимоий тармоқ орқали ҳам ўқувчиларга тақдим этиб келинмоқда.
Ҳа, бугун ана шу саъй-ҳаракатлар натижасида китобхон авлод шаклланмоқда. Бу эса маънавий-маърифий ишларнинг тўғри йўлга қўйилаётгани ва мазкур йўналишда тўғри сиёсат олиб борилаётганини билдиради. Тадбирда шулар хусусида ҳам мулоҳаза юритилди.
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
-
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар
18.05.2024, 13:43
Фикрингизни қолдиринг