“Бўстон”да оилавий ажримлар камаймоқда
23.08.2022, 14:58
Шаҳрисабз шаҳридаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида 5348 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 3461 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Роҳила Ишалиева маҳалла қошидаги бошланғич партия ташкилоти етакчиси саналади. Маҳалла аҳли унга ҳам депутат, ҳам қуйи бўғин етакчиси сифатида тез-тез мурожаат этиб туришади. Маслакдошлар маҳаллада мавжуд бўлган 1277 та оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш борасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Яқинда бўлиб ўтган қуйи бўғин йиғилишида Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида батафсил фикр юритилди.
- Оилавий ажралишлар даставвал фарзандларнинг иқболига жиддий таъсир этади, - дейди Роҳила Ишалиева. – Шу боис биз маҳалламизда оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашга асосий эътиборни қаратмоқдамиз. Оилада соғлом муҳитни яратиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликда умргузаронлик қилишга кўмаклашиш диққат эътиборимизда. Партия фаолларимиз хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширишаяпти. Амалий ишлар ўз самарасини бераётир. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳалладаги 9 та оила ажрим бўйича мурожаат этган бўлса, уларнинг 6 нафари яраштирилиб, 2 тасига ўйлаб кўриш учун муддат берилди. Ажралиш ёқасига келиб қолган 1 та оилани сақлаб қолиш мақсадида ишлаяпмиз.
Яқинда бўлиб ўтган “Фаровон оила” лойиҳаси доирасидаги “Аёл маънавияти – оила қўрғонининг мустаҳкам пойдевори” мавзуидаги давра суҳбатида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида қилиниши лозим бўлган қуйи бўғин фаоллари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
-
Депутат маҳалла еттилиги фаолиятини танқидий ўрганди
16.05.2024, 12:39
-
Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ
16.05.2024, 12:37
Фикрингизни қолдиринг