O‘zLiDeP фаоли Наврўз байрами арафасида Бешариқда янги клиника очди (+ФОТО)

20.03.2018, 13:58

O‘zLiDeP фаоли Наврўз байрами арафасида Бешариқда янги клиника очди (+ФОТО)

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда. Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. 

O‘zLiDePнинг фаол аъзоси, тадбиркор Каттахўжаевлар оиласи Наврўз байрами арафасида Бешариқ тумани аҳолиси учун ўзига хос совға сифатида замонавий “Fay Med” клиникаси фойдаланишга топширдилар.

Замонавий клиникада 6 йўналишда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. 30 нафар тиббиёт ходими меҳнат қилаётган муассаса хориждан келтирилган замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

 

– 12 декабрь куни Президентимиз раислигида тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳам соғлиқни сақлаш тизимида секторнинг ўрнини кенгайтириш, уни ҳар томонлама ривожлантиришга яна бир бор эътибор қаратилди, – дейди клиника раҳбари Феруза Каттахўжаева. - Айни пайтда бу ерда вилоятимизнинг ёш ва тажрибали шифокорлари аҳолига сифатли хизмат кўрсатади. Тошкент педиатирия тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси  шифокорларини марказимизга таклиф этиб, аҳолини малакали кўрикдан ўтказиш, маҳаллий мутахассислар билан маҳорат дарслари ўтказишни режалаштирганмиз.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2123
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+