Ижтимоий хизматлар марказлари фуқароларга қулайлик яратади
13.06.2023, 18:34
O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятдаги ишончли вакили Покиза Аҳмеджанова Гулистон шаҳрида сайловчилар билан учрашди.
Унда маҳаллий кенгаш депутатлари, партия электорати, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.
Маълумки, Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинди. Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди. Адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланди.
Эндиликда туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар”, зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил қилинади. Нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши йўлга қўйилади, юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади.
Учрашувда сўз олган партия фаоллари номзоднинг сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифалар – таълим, фан ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш, ёшларга муносиб шарт-шароит яратиш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш кабилар партиямиз дастурига ҳамоҳанглигини алоҳида эътироф этишди.
Учрашув якунида ишончли вакил барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
Фикрингизни қолдиринг