Ишончли вакил хивалик сайловчилар билан учрашди

27.06.2023, 11:14

Ишончли вакил хивалик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Рашид Рўзибоев Хива тумани сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари,  БПТ аъзолари иштирок этди.

Ишончли вакил Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштириш, аҳолини турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича амалга оширилган ишларда жуда катта ҳиссаси борлигини таъкидлаб, бу саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам янада юқори даражада олиб борилишини эътироф этди. Шундан сўнг номзоднинг 2023-2030 йилларга мўлжалланган бешта устувор мақсадининг мазмун-моҳиятини кенг шарҳлаб берди.

 Уларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини таъминлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, хотин-қизларнинг оиладаги ва жамиятдаги ўрнини, нуфузини мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, чегараларимиз даҳлсизлиги, халқимиз тинчлигини барқарор сақлаш йўлида белгиланган устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.

Учрашувда ишончли вакил мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, юртимизда учинчи Уйғониш даврини бошлаб берган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб-қувватлаб, овоз беришга барчани чақирди.

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+