Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим

10.08.2023, 10:07

Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим

O’zLiDeP Амударё туман Кенгаши томонидан мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан «Тадбиркорлик сари илк қадам» мавзусида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар билан мулоқот ташкил қилинди.

Амударёлик ёш тадбиркор Нодира Хайтимбетова ҳам ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмаган. Гўзаллик салонини очиш учун «Чойкўл» ОФЙ маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси к ўмаги билан 30 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунда икки нафар ёш иш билан таъминланган.

Партиянинг туман Кенгаши ва тегишли соҳа вакиллари ёш тадбиркор қизнинг фаолияти билан яқиндан танишар экан, мамлакатимизда кейинги йиллари тадбиркорлар учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги имконият ва шароитлар яратилганлигини эътироф этишди. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг аксариятига барҳам берилди.

Ёш тадбиркор қизнинг олдига қуйган мақсади ҳали бисёр. Келгусида фаолиятини янада кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратишни ният қилган.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+