O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилди

16.08.2023, 10:15

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Партия вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари томонидан жорий йилнинг етти ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги долзарб вазифалар ижросига бағишланди.

Йиғилишни O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова очиб берди. Йиғилишда сиёсий фаолиятимизда электорат ва депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлиги алоҳида қайд этилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг натижалари ҳамда уларнинг бош мақсади инсон ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати, эҳтиёж ва манфаатларига қаратилгани таъкидлади.

Йиғилиш давомида айрим туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятида йўл қўйилаётган сусткашлик танқидий баҳоланди.

Шунингдек, келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон– 2030” стратегияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва қатор таклифларини билдирдилар.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган йиғилишда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, келгусидаги вазифалар белгиланди.

  • Кўрилди
    535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+