Сўнгги йиллардаги ислоҳот ва ўзгаришлар эътироф этилди

25.08.2023, 16:22

Сўнгги йиллардаги ислоҳот ва ўзгаришлар эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги байрамини муносиб ташкил этиш ҳамда кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида Андижон вилоятининг барча жабхаларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда.

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Сардор Марипов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Тохиржон Ахмадалиев, Одинахон Отахонова, маҳаллий кенгаш депутатлари, фахрийлар, ёшлар парламенти, аёллар фаоллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, партия вилоят кенгаши раиси Хуршида Халилова барча иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этди.

Сўзга чиққанлар томонидан жонажон халқимизнинг 32 йил давомида босиб ўтган йўли ҳамда эришилган ютуқлари хақида эътирофлар айтилди. Айиқса, сўнги йилларда юртбошимиз етакчилигида амалга оширилган улкан ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистонни бунёд этилаётганини ҳамда дунё аҳли бу жараённи катта қизиқиш ва ҳайрат билан кузатиб бораётганлиги такидланди.

- Истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди, – дейди вилоят нуроний кенгаши раиси Ўктамжон Ахунов.

  • Кўрилди
    558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+