Хусусий олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

12.09.2023, 10:59

Хусусий олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан PROFI UNIVERSITY Навоий вилоят филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси дорисида вилоятимизда кўзга кўринган, партиямизнинг фаоли бўлган тадбиркорлар ва олийгоҳ талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар бугун ёшларимизнинг таълим олишлари, етук мутахассис бўлиб камол топишлари ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишлари, иқтидор ва қобилятларини ишга солиб янги ташаббусларни илгари суришлари учун барча имконият ва шароитлар яратиб берилганини эътироф этдилар.

Такидландики, мустақилликка эришганимиздан кейин мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш, юртдошларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Ўтган ҳар бир кунимиз халқимизнинг фидокорона меҳнати, бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир амалий намоёни, эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли сифатида янги тарихимиз солномасига том маънода ёрқин саҳифа бўлиб кирмоқда.

“Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаятган улкан ўзгаришлар натижасида бугунги кунда мамлакатимизда турли соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам хусусий секторнинг улуши тобора ортиб бормоқда. Жумладан, PROFI UNIVERSITY ҳам хусусий олий таълим муассасаси бўлиб, юздан зиёд юқори салоҳиятли педагог-ходимлар  фаолият олиб бормоқда. Уларнинг асосий қисми фан доктори ва фан номзодлари саналади”, - дейди мазкур олийгоҳнинг ректори А.Филиппов.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган тадбирда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавобларни олдилар.

  • Кўрилди
    272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+