“Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги мақсад ва вазифалар кенг жамоатчиликка етказилмоқда

20.09.2023, 16:46

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги мақсад ва вазифалар кенг жамоатчиликка етказилмоқда

O’zLiDeP Жиззх вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад в вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамаотчиликка етказиш. уларнинг ижросини таъминлашда партия фаоллари ва электорат вакилларининг ўрнини ошириш , шунингдек. аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва шу аснода уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар, очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Жумладан,  Ғаллорол туманида ташкил этилган очиқ мулоқотда партия туман Кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва таниқли тадбиркор  “Ғаллаорол Хумо Агро таморқа хизматлари” МЧЖ раҳбари Элёр Хайдаров иштирок этди.

Тадбир давомида   келгуси етти йилликдаги тараққиётимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ҳужжатга асосан, иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш,  камбағалликни икки баробарга камайтириш, “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш асосий мақсад қилиб қўйилгани,  2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш мўлжалланганаётгани, бу мақсад ва вазифаларнинг  ҳаётга жорий қилиш   барчага боғлиқлиги таъкидлаб ўтилди.

O’zLiDeP Зомин тумани Кенгаши ташаббуси билан Пешағор қишлоғида ташкил этилган очиқ мулоқотда  эса халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муҳамади Ғоибназаров, ёш тадбиркор Сардор Эгамқуловлар иштирок этишди. Тадбир давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.

-Бугун давлат ривожи, аҳоли фаровонлиги, эл-юрт равнақи йўлида фидокорона меҳнатлари, билими, тажрибаси билан ҳисса қўшиб, кўпчиликка ибрат бўлаётган инсонлар сафида ишбилармон, тадбиркор ёшларимиз сони  тобора ортиб бораяпти, - дейди С.Эгмқулов. – “Ўзбекистон -2030” стратегияси эса бу борада ёшларимизга ҳақиқий даструламал вазифасини ўтайди.

Таъкидлаш лозимки,  партия фаоллари ташаббуси билан ташкиллаштирилаётган бу каби тадбир, очиқ мулоқот ва учрашувлар вилоятнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

Холбек  Асатов,

O’zLiDeP Сиёсий таълим ва

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    122
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+